Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маййит аҳлининг унга нисбатан йиғисидан азобланиш

(...) Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Ҳафса (оталари) Умарга, (вафот этганида) йиғладилар. Шунда Абдуллоҳ (р.а.): "Эй қизим! Тўхтагин. Билмайсанми, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта маййит аҳли, унга нисбатан йиғидан азобланади", деганлар", деб айтдилар”.

(...) Умардан (р.а.) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.): "Маййит қабрида унга йиғлагани сабабли азобланади", дедилар”.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(...) Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади:
“Умар (р.а.)га пичоқ уриб, суиқасд уюштирилганида, у зот ҳушларидан кетиб қолдилар. Шунда у зотга (бақириб) йиғлашди. Қачонки у зот ўзларига келгач: "Билмасмидинглар, албатта маййит тирикларни йиғиси сабаб азобланади", дедилар.

(...) Абу Бурда оталаридан ривоят қиладилар. Умар (р.а.) суиқасдга йўлиққанларида, Суҳайб (р.а.): "Вой биродарим, вой дўстим", деб айтдилар. Шунда Умар (р.а.): "Эй Суҳайб билмасмидинг, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта маййит тирикларнинг йиғиси сабабли азобланади", деганлар", деб айтдилар.

(...) Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади:
“Умар (р.а.) суиқасд мусибатига йўлиққанларида Суҳайб уйларидан етиб келиб, Умарнинг ҳузурларига пойабзаллари билан тик туриб, йиғлаган ҳолда кирдилар. Шунда Умар (р.а.): "Нимага йиғлаяпсан, менга йиғлаяпсанми?" дегандилар, Суҳайб (р.а.): Аллоҳ номига қасам, эй мўъминларнинг  амири сизга йиғлаяпман", дегандилар, Умар (р.а.): "Билар эдингку, Расулуллоҳ (с.а.в.) ким учун йиғланса ўша сабабли азобланади", деганлар", деб айтдилар”.
Мен бу ҳақда Мусо ибн Талҳага зикр қилган эдим, у: "Оиша (р.а.) айтганлар, у сўзлар яҳудийларга нисбатан эди", дедилар.

(...) Анасдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Умар ибн Хаттоб суиқасд балосига гирифтор бўлганларида, Ҳафса (баланд овозда) йиғлай бошладилар. Шунда Умар (р.а.): "Эй Ҳафса! Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитмаганмисан, у зот: "Йиғловчилар сабабли (маййит) азобланади", деганлар", деб айтдилар. Суҳайб ҳам йиғлашни бошлаганларида, Умар (р.а.): "Эй Суҳайб, билмасмидинг. Йиғловчилар сабабли (маййит) азобланади", дедилар”.

(...) Абдуллоҳ ибн Абу Мулайкадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Мен Ибн Умарнинг ёнларига ўтирдим. Ўшанда биз Умму Абон бинти Усмонни жанозаси ўқилишини кутиб ўтирардик. У зотнинг ҳузурларида Амр ибн Усмон ҳам бор эдилар. Шу пайт Ибн Аббос (р.а.) келдилар. У зотни бир йўлбошчи йўл кўрсатиб, билишимча Ибн Умарнинг мавқеъларини хабарини берган бўлса керак. Бу киши ҳам келиб, ёнимга ўтирдилар. Мен эса икковлари ораларида  ўтирар эдим. Шу пайт ҳовлидан овоз келди. Ибн Умар гўёки Амрга ўрнидан туриб, йиғлаётганларни тўхтатишни таклиф қилгандек: "Албатта маййит, аҳлининг баъзи йиғиси сабабли азобланади", деганлар", деб айтдилар. Абдуллоҳ ибн Умар бу билан ҳеч нарсани чекламасдан умумий айтдилар. Яъни, “яҳудийлар” ёки “васият қилган бўлса” ёки “аҳлининг баъзи йиғиси”, деб ажратмадилар”.

(...) Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Биз мўъминлар амири Умар ибн Хаттоб билан бирга эдик. Саҳрога келганимизда, бир киши дарахтдан тушди. Умар ибн Хаттоб менга: "Бориб анави киши кимлигини билиб кел", дедилар. Бориб қарасам, у киши Суҳайб экан. Қайтиб келиб: "Сиз анави киши кимлигини билиб келишга амр қилган эдингиз, у киши Суҳайб экан", деб айтдим. Умар (р.а.): "Айт бизга етишиб олсин", дедилар. Мен: "Аҳли аёли бирга экан", десам, Умар (р.а.): "Агар аҳли-аёли бирга бўлса ҳам етишиб олсин", дедилар. Эҳтимол Аюб ривоятларида ҳам "Айтгин бизга етишиб олсин", дейилган бўлса керак.
Биз етиб бориб ҳеч қанча турмасимиздан, мўъминлар амири суиқасд қурбони бўлдилар. Шу пайт Суҳайб келиб: "Вой биродарим, вой дўстим", деб айта бошладилар. Умар (р.а.): "Билмасмидинг! Ёки эшитмаганмисан! Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта маййит, аҳлининг баъзи йиғиси сабабли азобланади", деганлар", деб айтдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар йиғини бирортасини чекламасдан умумий айтдилар.
Умар ибн Хаттоб эса ўша азобга сабаб бўлувчи баъзи йиғи билан чекладилар.
Ибн Аббос (р.а.): "Ўрнимдан туриб, Оишанинг ҳузурларига кирдимда, Ибн Умар айтган нарсаларини сўзлаб бердим. Шунда Оиша (р.а.): "Йўқ, Аллоҳ номига қасамки, Расулуллоҳ (с.а.в.) маййит бирор кишининг йиғиси сабабли азобланишини ҳеч айтмаганлар. Лекин Аллоҳ кофирни, аҳлининг йиғиси сабабли азобни зиёда қилади. Аллоҳ кулдирувчи ва йиғлатувчидир. Киши бошқа кишини гуноҳини кўтармайди", дедилар. Қачонки Оишага Умар ва ибн Умарларнинг айтган сўзлари етиб келганида, Оиша (р.а.): "Сизлар менга ёлғон гапиришни қасд қилмайдиган ва ёлғон гапириш лойиқ бўлмаган икки кишини айтмоқдасизлар. Лекин қулоқ эшитишда хато қилади", дедилар.

(...) Абдуллоҳ ибн Абу Мулойкадан (р.а.) ривоят қилинади. Маккада Усмон ибн Аффоннинг қизлари вафот этди. Биз ҳам (жанозада) қатнашиш учун келдик. У ерда Ибн Умар ва Ибн Аббослар ҳам ҳозир бўлишди. Мен эса икковлари ораларида ўтирар эдим. Бирларини олдига ўтирганимда иккинчилари келиб, ёнимга ўтирган эди. Абдуллоҳ ибн Умар Амр ибн Усмонни рўпарасига ўтириб: "Йиғидан қайтармайсанми? Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта маййит, аҳлининг йиғиси сабабли азобланади", деганлар", деб айтдилар.

(...) Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Умар (р.а.) ана шу нарсаларнинг баъзисини гапирдилар.
Умар (р.а.) билан бирга Маккадан йўлга чиқиб, саҳрога келдик. Карвон дарахт сояси остида турганида, Умар (р.а.): "Бориб қарагинчи! Анави карвондагилар ким экан", дегандилар, бориб қарасам, Суҳайб эканлар. У эканини Умарга хабар бердим. Умар (р.а.): "Мени олдимга чақир", дедилар. Мен Суҳайб олдига қайтиб бориб: "Сен бориб, мўминлар амирига етишиб ол", дедим. Қачонки Умар суиқасдга чалинганларида, Суҳайб йиғлаган ҳолда кириб: "Вой биродарим, вой дўстим", деб йиғладилар. Шунда Умар: "Эй Суҳайб! Менга йиғлаяпсанми? Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта маййит, аҳлининг баъзи йиғиси сабабли азобланади", деганларку", деб айтдилар.

(...) Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади:
Умар вафот этганларида, ўша йиғи ҳақидаги ҳадисни Оишага зикр қилдим. Шунда Оиша (р.а.): "Аллоҳ Умарни ўз раҳматига олсин, Аллоҳ номига қасамки, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта Аллоҳ, мўминни бошқа бировнинг йиғиси билан азоблайди", деб айтмаганлар. Лекин: Аллоҳ кофир кимсани, аҳлининг йиғиси сабабли азобини зиёда қилади", деб айтганлар. Сизларга Қуръонни ўзи кифоя қилади", деб қуйидаги оятни назарда тутдилар. "Ўзи юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтара олмас", (Фотир 18).
Ибн Аббос (р.а.): "Ана ўшанда Аллоҳ Ўзи кулдирувчи ва йиғлатувчидир", дедилар.
Ибн Абу Мулайка" Аллоҳ номига қасамки, Ибн Умар бирор нарса деб, айтмаганлар", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(...) Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта маййит, тирикларнинг йиғиси сабабли азобланади", дедилар.

(...) Ҳишом ибн Урва оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар:
“Оиша (р.а.) ҳузурларида Ибн Умарнинг "Маййит, аҳлининг йиғиси сабабли азобланади", деб айтганлари зикр қилинганида, Оиша (р.а.): "Аллоҳ Абу Абдураҳмон яъни, Ибн Умарни раҳматига олсин. Бир нарсани эшитиб, аммо эсларида сақламаган эканлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) (олдларидан) яҳудий тобути, йиғланган ҳолда, кўтариб ўтиб қолинди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлар йиғлаяпсизлар-у, у азобланяпти", дедилар.

(...) Ҳишом оталаридан ривоят қиладилар:
Оиша (р.а.) ҳузурларида Ибн Умарнинг Набий (с.а.в.)га марфуъ ҳолда айтган. "Албатта маййит қабрида, аҳлининг унга нисбатан йиғиси сабабли азобланади", деган сўзлари зикр қилинди. Шунда Оиша (р.а.): "Ибн Умар унутибдилар. Балки Расулуллоҳ(с.а.в.): "У маййит хатоси ёки гуноҳи сабабли азобланади. Албатта унинг аҳли ҳозир йиғламоқдаку. У мана бу сўзга ўхшайди. Албатта Расулуллоҳ (с.а.в.) бадр қудуғи устида турдилар. Ўша қудуқда бадрда вафот этган мушриклар мурдаси бор эди. Уларга нималарнидир, деб, мен айтган нарсани эшитишмоқда, дедилар. Ибн Умар хато қилибдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Маййитлар мен айтаётган нарса ҳақ эканини билишади", деганлар", деб сўнгра қуйидаги оятни ўқидилар. "Аниқки, Сиз (ўз даъватингизни) ўликларга уқтира олмассиз" (Намл – 80). "Сиз қабрлардаги кимсаларга эшиттира олгувчи эмассиз". (Фотир – 22). Қабрдагилар дўзахдан жойларини танлашганида эшитишади, деб айтдилар.
Бу ерда юқордаги ҳадис такрор келган.

(...) Амра бинти Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади: “Оиша (р.а.)га Абдуллоҳ ибн Умарни, "Маййитлар тирикларнинг йиғиси сабабли азобланади", деб айтганлари зикр қилинганида, Оиша (р.а.): "Аллоҳ Абу Абдураҳмон, яъни, ибн Умарни мағфират қилсин. У киши ёлғон гапирмаяптилар лекин унутиб қўйганлар ёки хато қилганлар. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) яҳудий олдидан ўтганларида, у (вафот этгани) учун йиғлашаётганини кўрдилар. Ва "Атрофдагилар йиғлашмоқда, у эса қабрда азобланмоқда", дедилар", деб айтдилар.

(...) Али ибн Рабийъадан (р.а.) ривоят қилинади. Кўфада (вафот этганида) биринчи йиғлаган киши Караза ибн Каъбдир. Муғийра (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитдим дедилар. Ким учун йиғланса, йиғлангани учун қиёмат куни азобланилади.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио