(...) Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади: “Бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтирган эдик. Шу пайт ансорийлардан бир киши келиб, Расулуллоҳ (с.а.в)га салом бериб, орқага турди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй ансорий биродар! Биродарим Саъд ибн Убоданинг аҳволи қандай ", дегандилар, у: "Яхши ҳолатда", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан қайси бирингиз кўргани боради, деб ўринларидан турдилар, биз ҳам у зот билан бирга турдик. Ўшанда бир неча ўн киши эдик. Бизларда на кавуш, на маҳси, на бош на кийим ва на кўйлак бор эди. Биз ана шу сувлик ерда юриб бориб, Саъд ибн Убоданикига келдик, Атрофдаги кишилар ортга сурилишди, Расулуллоҳ ва у зот билан бирга келганлар яқинлашишди.
|