Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маййитга йиғлаш хусусида

(...) Убайд ибн Умайрдан (р.а.) ривоят қилинади:
Абу Салама вафот этганида, Умму Салама: "Эрим Абу Салама ғурбат ерида, ғариб бўлиб, вафот этди. Мен унинг учун шундай (оҳ-воҳ тортиб, баланд овозда) йиғлайинки, уни гапириб юрилсин", деб йиғлаш учун тайёргарлик кўриб турсам, Мадина ташқарисидан бир аёл келиб, сенга йиғлашда ёрдам беришимни хоҳлайсанми? Деди. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) пешвоз чиқиб: "Аллоҳ икки марта бу хонадондан шайтонни чиқариб юборганидан кейин яна қайтиб киришини хоҳлайсанми?" деганларида, мен йиғидан ўзимни тийиб, йиғламадим.

(...) Усома ибн Зайддан (р.а.) ривоят қилинади:
“Бизлар Набий (с.а.в.) ҳузурларида эдик. Қизларидан бири у зотга одам жўнатиб, ўғли ўлим тўшагида ётганини хабарини айтибди. Расулуллоҳ (с.а.в.) элчига: "Қайтиб бориб, қизимга айтгинки, Аллоҳ берган нарсани яна қайтариб олади. Ҳар-бир нарса унинг ҳузурида ўлчаб, муддати белгилаб қўйилган. Қизимга айт, сабр қилиб, савоб умид этсин, дедилар. Элчи яна қайтиб келиб: "Қизингиз келишга қасам ичди дедилар", деди.
Усома ибн Зайд: "Набий (с.а.в.) ўринларидан турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода ва Муоз ибн Жабал ҳам туришди. Мен ҳам улар билан бирга бордим. Гўдак у зотга кўтариб келинганида, гўдакдан гўёки, қуруқ тери идишга сув қуйилганида чиққан овоздек овоз чиқар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўзларидн ёш оқди. Шунда Саъд: "Эй Аллоҳнинг расули! Бу нимаси?", Яъни ўзингиз йиғлашдан қайтарар эдигизку, дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бу раҳмат йиғиси бўлиб, Аллоҳ унинг бандалари қалбига жойлаган. Аллоҳ ҳам, раҳмдил бандаларига раҳм қилади", дедилар”.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(...) Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади:
“Саъд ибн Убода қаттиқ бемор бўлиб қолдилар. Бу кишининг ҳолидан хабар олиш учун Расулуллоҳ (с.а.в.) Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдураҳмон ибн Масъуд билан бирга бордилар. У киши ҳузурига киришганида бемор ётар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "вафот этдими? дегандилар, атрофдагилар: "Йўқ эй Аллоҳнинг расули! дейишди. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) йиғлаб юбордилар. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг йиғлаганларини кўрган қавм ҳам йиғлаб юборишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эшитмаганмисизлар, Аллоҳ кўз ёши ва қалб маҳзунлиги учун азобламайди. Леки мана бунга азоблайди ёки раҳм қилади, деб тилларига ишора қилдилар. Яъни бақир-чақир қилиб, гапириб йиғлаганга азоблайди”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио