Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Шамол ва булутни кўрганда паноҳ тилаш, ёмғирни кўрганда хурсанд бўлиш хусусида

(899) 14. Ато ибн Абу Рабоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Оиша онамиздан эшитган эканлар. Агар шамол ва булутли кун бўлса ана шу нарса (орқали бўладиган хафалик) Расулуллоҳ (с.а.в.) юзларида кўринар эди. Ва (қайғудаги ҳолатдагидек) у ёқ бу ёққа юриб келардилар. Бордию ёмғир ёғса хурсанд бўлиб, у зотдаги хафалик кетар эди. Оиша (р.а.): "Бу ҳақда у кишидан сўраганимда, у зот: "Бу нарса умматимга ёғдириладиган азоб бўлишидан қўрқдим", дердилар. Агар ёмғирни кўрсалар, раҳмат (ёғдир) дер эдилар.

(…) 15. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Агар қаттиқ шамол турса Набий (с.а.в.): "Аллоҳим! Албатта мен Сендан унинг яхшилигини, ундаги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан унинг ёмонлигидан, ундаги нарсанинг ёионлигидан паноҳ сўрайман", дер эдилар.
Қачонки, осмон авзои ўзгариб қолса, у зотнинг ранглари ўзгариб, кириб-чиқиб, олдинга-орқага бориб-келиб қолар эдилар. Бас ёмғир ёғишни бошлаганда эса, очилиб кетар эдилар. Мен буни у зотнинг юзларидан билиб, сўраганимда, эй Оиша, эҳтимол худди Од қавми айтганидек: "Бас қачонки улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб кетаётган бир қора булут ҳолида кўришгач: "Бу бизларга ёмғир келтиргувчи булутдир", дешишгани каби бўлиши мумкин", дедилар. (Аҳқоф-24).

(…) 16. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) кулишни қасд қилганларида у зотни кичик тилчаларини кўрдим. У зот кулганларида табассум қилардилар. Бордию булут ёки шамолни кўрсалар, юзларида ўша сабабли (қайғу бўлаётгани) билинар эди. Шунда Оиша (р.а.): "Эй Аллоҳнинг расули! Одамлар агар булут кўришса ёмғир ёғиши умидида хурсанд бўлишади. Агар булут кўрсангиз юзингизда кароҳият бўлаётганини кўраман", деганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй Оиша! Унда азоб бўлса, мени ҳеч ким сақлаб қола олмайди. Бир қавм шамол сабабидан азобланишган. Қавм азобни кўргач: "Бу бизларга ёмғир келтиргувчи булутдир", дейишган", деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио