Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Истисқодаги дуо

(897) 8. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши жума куни "Дорулқазо" томондаги эшикдан масжидга кирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса тик туриб хутба айтардилар. Сўнг ҳалиги киши: "Эй Аллоҳнинг расули, чорвалар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг, бизга сув туширсин", деди. Бас расулуллоҳ (с.а.в.) икки қўлларини кўтариб: "Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғирини) бер. Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғирини) бер. Аллоҳим! Бизга нажот (ёмғирини) бер", дедилар.
Анас (р.а.): "Аллоҳ номига қасам, биз осмонда бирор булут ва на бирор булут парчасини кўрмас эдик. Биз билан (Мадинадаги) Салъ тоғи орасида, бирор уй ҳам ва бирор ҳовли ҳам йўқ эди. Унинг ортидан қалқон каби бир булут кўринди. Қачонки у осмон ўртасига келгач, тарқалиб кетди. Кейин ёмғир ёғди. Аллоҳ номига қасам шанба куни ҳам қуёшни кўрмадик. Сўнгра ҳалиги киши келгуси жума куни, ўша эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса тик туриб, хутба айтаётган эдилар. У зот у кишини тик туриб қарши олдилар. У киши: "Эй Аллоҳнинг расули! Чорвалар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларини кўтариб, сўнгра: "Аллоҳим атрофимизга ёғдир, устимиздан ёғдирма, Аллоҳим, тепаликларга, баландликларга, водийларга ва дарахтзорларга ёғдир", дедилар. Бас ёмғир ёғди. Бизлар қуёшда юриб чиқдик.
Шарик айтадилар. Анас ибн Моликдан кейинги келган киши биринчи марта келган кишимиди? Деб сўрасам, Анас (р.а.): "Билмадим", дедилар.

(…) 9. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида одамларга қаҳатчилик етди. Жума куни Расулуллоҳ (с.а.в.) минбарда одамларга хутба айтаётгандилар, бир аъробий ўрнидан туриб: "Эй Аллоҳнинг расули! Чорвалар ҳалок бўлди, аҳлиялар оч қолди", деб юқоридаги каби сўзларни айтиб яна: "Аллоҳим атрофимизга ёғдириб, устларимизга (уйларимизга зарар берадиган қилиб) ёғдирма" сўзини айтилди.
Анас (р.а.): "Қўллари билан ҳар томонга ишора қилгандилар, Мадинани худди кенг чуқурлик каби кўрдим. У "қанот" номли водийга бир ой ёғди. Ўша ноҳиядан ким келса ҳам кўп ёмғир ёғганини хабарини берди", дедилар.

(…) 10. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) жума куни хутба ўқидилар. Одамлар у зотни олдларида туриб, баланд овозда: "Эй Аллоҳнинг набийси! Ёмғир ёғмай қўйди, дарахтлар (қуриганидан) қизариб кетди ва ҳайвонлар ҳалок бўлди…… деб, ҳадисни юқоридагидек давом эттирдилар.
Абдулъало ривоятларида: "(Булутлар) Мадинадан тарқалиб, атрофга ёғаяпти. Мадинага эса бирор томчи ёғмаяпти, дейилганида, мен Мадинага қарасам, гултожга ўхшаш эди", дейилган.

(…) 11. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот юқоридагидек каби ривоятни айтиб, унинг давомида: "Аллоҳ булутлар орасини жамлади. Биз эса у ерда турар эдик. Ҳатто кучли (йигит) киши у сувдан олиб кетишни қасд қилар эди, дедилар.

(…) 12. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) жума куни минбарда турганларида, бир аъробий келди. Ҳадисни давом эттириб, унинг давомида: "Булутларни кўрдимки, худди кийим йиғилганидан кейин бурдаланиб кетганга ўхшар эди.

(898) 13. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) билан биргалигимизда ёмғирда қолдик. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларига ёмғир тегиши учун кийимларини шимардилар. Биз: "Эй Аллоҳнинг расули, нега бундоқ қилдингиз?" дедик. У зот: "Чунки унинг ўз Роббисига аҳди янгидир", яъни унинг ҳузурида яқинда бўлгандир, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио