Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жума китоби

(844) 1. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз жумага келмоқликни хоҳласа ғусл қилсин", дедилар.

(…) 2. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) минбарда тик туриб: "Сизлардан кимингиз жумага келса ғусл қилсин", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.

(845) 3. Солим ибн Абдуллоҳ оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Умар ибн Хаттоб жума куни одамларга хутба айтаётган пайтларида Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларидан бир киши кириб келди. Умар (р.а.) уни чақириб: "Бу қайси пайт", дегандилар, у: "Бугун машғул бўлиб қолдим. Аҳлимга келган заҳоти азонни эшитиб қолдим. Бошқа ҳеч нарсага машғул бўлмай таҳорат олдим", деди. Шунда Умар (р.а.): "Таҳоратни ўзими? Билмасмидинг, Расулуллоҳ (с.а.в.) ғусл қилишга ҳам буюрардилар", деб айтдилар.

(…) 4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Жума куни Умар ибн Хаттоб одамларга хутба айтаёгандилар. Шу пайт Усмон ибн Аффон кириб қолдилар. Умар (р.а.) у кишига юзланиб: "Кишиларга нима бўлдики, азондан кейин кечикиб қолишади", дедилар. Усмон (р.а.): "Эй мўминларнинг амири! Азонни эшитган пайтда ҳеч нарсага қўл урмасдан фақат таҳорат олдим-да, ўша заҳоти бу ёққа келдим", дегандилар, Умар (р.а.): "Таҳоратни ўзими? Расулуллоҳ (с.а.в.)ни "Агар сизлардан бирингиз жумага келса ғусл қилсин", деганларини эшитганмидинглар?" дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио