Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хавф намози

(839) 305. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) хавф намозини икки тоифанинг бири билан бир ракат ўқидилар. Иккинчи тоифа эса душман қаршисида эди. Сўнгра тарқалиб, душманга қарши урушаёиган саҳобалар ўрнига туришди. Урушганлар келишганида Набий (с.а.в.) уларга бир ракат ўқиб бердилар. Сўнгра Набий (с.а.в.) салом бердилар. Кейин аввалги тоифа ҳам, кейинги тоифа ҳам бир ракат ўқишди.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 306. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) баъзи кунлари хавф намозини ўқидилар. Бир тоифа у зот билан бирга турди. Иккинчи тоифа эса душман қаршисида турди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзлари билан бирга бўлганлар билан бир ракат ўқидилар. Кейин улар кетишгач бошқа тоифа келишган эди, уларга ҳам бир ракат ўқиб бердилар. Сўнг икки тоифа бир ракат, бир ракатдан ўқиб олишди. Ибн Умар (р.а.): "Агар хавф унданда кўпайиб кетса уловингга минган ҳолда ёки тик турган ҳолда имо-ишора билан ўқигин", дедилар.

(840) 307. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга хавф намозини ўқидик. Ўшанда сафимиз икки саф эди бир саф Расулуллоҳ (с.а.в.) орқаларида эди. Душман эса биз билан қибла орасида эди. Набий (с.а.в.) такбир айтдилар биз ҳам барчамиз такбир айтдик. Кейин рукуъ қилдилар биз ҳам барчамиз рукуъ қилдик. Кейин рукуъдан бошалрини кўтардилар, биз ҳам барчамиз кўтардик. Кейин саждага эгилдилар ва ёнларидаги саф ҳам эгилди. Орқадаги саф эса душманнинг бошланишида эди. Қачонки Набий (с.а.в.) саждани бажариб бўлганларида ёнларидаги саф туриб кетди. Орқадаги саф эса саждага эгилишдида, ўринларидан туриб кетишди. Сўнгра орқадагилар олдинга ва олдиндагилар орқага ўтишди. Кейин Набий (с.а.в.) рукуъ қилдилар биз ҳам барчамиз рукуъ қилдик. Кейин рукуъдан бошларини кўтардилар биз ҳам барчамиз кўтардик. Кейин у зот саждага эгилдилар. Ва аввалги ракатда орқада бўлагнлар (айни пайтда) ёнларида бўлганлар ҳам саждага эгилишди. Орқадаги сафдагилар душман бошланишида утришди. Қачонки Набий (с.а.в.) ва ёнларидаги саф саждани бажариб бўлишгач кейинги саф ҳам саждага эгилиб сажда қилдилар. Кейин Набий (с.а.в.) салом бердилар биз ҳам салом бердик.
Жобир айтдилар. Сизларни қўриқчиларингиз амирларини қўриқлагандек ҳимоя қилинар эди.

(…) 308. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) билан биргаликда Жуҳайна қабиласига уришдик. Улар жуда қаттиқ уруш қилишди. Мушриклар: "Агар биз уларга (намоз асносида) ҳамла қилсак уларни енгамиз", дейишди. Жаброил алайҳиссалом бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в.) га хабар бердилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса бизга хабар бериб, мушриклар: "Мусулмонларда бир намоз бор. Агар уни вақти бўлса ўша намоз улар учун болаларидан ҳам яхшироқ", деб айтишди, дедилар. Қачонки аср наморзи бўлганида, биз икки саф бўлдик. Мушриклар эса биз билан қибла орасида туришар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) такбир айтдилар, биз ҳам такбир айтдик. Рукуъ қилдилар, биз ҳам рукуъ қилдик. Кейин сажда қилгандилар, у зот билан бирга аввалги саф ҳам сажда қилди. Кейин аввалги саф орқага ўтди, иккинчиси олдинга ўтиб, олдинги мақомга туришди. Расулуллоҳ (с.а.в.) такбир айтдилар биз ҳам такбир айтдик. Рукуъ қилдилар, биз ҳам рукуъ қилдик. У зот билан бирга аввалги саф сажда қилди. Иккинчи саф эса тик турди. Қачонки иккинчи саф сажда қилиб бўлгач барчалари ўтиришди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни барчасига салом бердилар.
Абу Зубайр айтдилар. Сўнгра Жобир (р.а.) хослаб, Амирларингиз ҳў анавиларга намоз ўқиб бергандек бўлар эди, дедилар.

(841) 309. Саҳл ибн Абу Ҳасмадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларига хавф пайтида намоз ўқидилар. Артларига икки саф тиздилар. Яқинларидагилар билан бир ракат ўқидилар. У зот тик турдилар кейин ортларидаги саф билан бир ракат ўқидилар. Кейин олинга ўтдилар. Олдиндагилар ортга ўтишди. Олдиндагилар билан бир ракат ўқидилар. Кейин ўтириб ортдагилар билан бир аркат ўқиб, сўнгра салом бердилар.

(842) 310. Язид ибн Рувмондан (р.а.) ривоят қилинади. Солиҳ ибн Хаввот Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга "Зотур риқоъ" ғазоти куни хавф намозини бирга ўқиганлардан бири эдилар. Бир тоифа Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга саф тортди. Иккинчи тоифа эса душман томонда турди. Ўзлари билан биргалар билан бир ракат ўқидилар. Сўнгра улар кетиб, душман томонда саф тортишди. Нариги тоифа келиб, улар билан қолган ракатни ўқишди. Сўнгра ўтириб олиб, ўзлари тугатишди, кейин уларга салом бердилар.

(843) 311. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга кета туриб "Зотур риқоъ",да бўлдик. Агар соялик дарахт олдига келсак уни Расулуллоҳ (с.а.в.) га қолдирар эдик. Шу пайт мушриклардан бир киши келиб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни қиличлари дарахтга осилган ҳолда эди. У мушрик Аллоҳ набийсининг қиличларини олдида, қинидан чиқариб, у зотга: "Мендан қўрқяпсанми?" деди. Шунда Набий (с.а.в.): "Йўқ", дедилар. Мушрик: "Мендан сени ким ман қилиб ҳимоя қилади", деган эди, Набий (с.а.в.): "Аллоҳ мени сендан ҳимоя қилади", дедилар. Бас Расулуллоҳнинг саҳобалари унга таҳдид қилишган эди, мушрик қиличини қинга киритиб, осиб қўйди. Кейин намозга азон айтиб қолинди. У зот бир тоифа билан икки ракат ўқидилар. Кейин улар орқага ўтишган эди, кейинги тоифа билан икки ракат ўқидилар. Ўша куни Расулуллоҳ (с.а.в.)ники тўрт ракат,  қавмники эса икки ракат бўлган эди.

(…) 312. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга хавф намози ўқидилар. Ўша куни Расулуллоҳ (с.а.в.) биринчи тоифага икки ракат, иккинчи тоифага яна икки ракат ўқиб бердилар. Ўша куни Расулуллоҳ (с.а.в.)ники тўрт ракат, ҳар бир тоифаники икки ракат бўлган эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио