Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Асрдан кейинги Набий алайҳиссалом ўқиган икки ракат намозни нималиги хусусида

(834) 297. Ибн Аббоснинг хизматкорлари Қурайбдан (р.а.) ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдураймон ибн Азҳар ва Мисвар ибн Махрамалар Набий алайҳиссалом хотинлари Оишанинг ҳузурларига Курайбни юбориб, у муҳтарамага барчамиз номимиздан салом айтгин. Ва у онамиздан асрдан кейинги икки ракат хусусида сўраб, анашу икки ракатни ўқиётганингиз бизга етиб келди. Ваҳоланки, Расулуллоҳ (с.а.в.) у икки ракатдан ман қилганлар, деб айтгин, дейишди. Ибн Аббос (р.а.): "Мен Умар ибн Хаттоб билан ана шу икки ракатни ўқиганларни урар эдик", дедилар.
Курайб: "Мен Оишанинг ҳузурларига кириб, айтишган нарсаларини етказдим. Шунда Оиша (р.а.): "Умму Саламадан сўра", дедилар. Мен уларни олдларига бориб Оишани айтганларини хабарини берган эдим, улар мени худди Оишани ҳузурига юборган нарса билан Умму Саламанинг ҳузурларига жўнатишди.
Умму Салама (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) бу намоздан ман қилгандилар. Кейин кўрдимки, уни ўқирдилар. Уни аср ўқиган пайтларида ўқирдилар. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) кириб келдилар. Ҳузуримда Ансорларнинг Бани Ҳаром қабиласидан аёллар бор эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша икки ракатни ўқидилар. Мен у зотга хикматкор қизни юбориб, у зотни олдларига боргинда, Умму Салама: "Эй Аллоҳнинг расули! Ўзингиз ушбу икки ракатни ўқишдан ман этасиз-у, ўзингиз ўқиётганингизни кўраман", деб айтмоқдалар, дегин. Агар, қўллари билан нари тур, деб ишора қилсалар, (жим тургин)", дедилар. Хизматкор қиз айтганларидек хабарни етказган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.) қўллари билан ишора қилдилар. Хизматкор қиз четда туриб турди. Қачонки Расулуллоҳ (с.а.в.) ўқиб бўлгач: "Эй Абу Умайя қизи! Сиз асрдан кейинги икки ракат (нафл) намоз хусусида сўрадингиз. Менинг ҳузуримга Абулқайс қавмидаги одамлар исломга кириш учун келишган эди, пешиндан кейинги икки ракатни ўқимаган эдим, ўша икки ракат пешиннинг икки ракати эди", дедилар.

(835) 298. Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Салама Оишадан Расулуллоҳ (с.а.в.) ни асрдан кейинги икки ракат ўқийдиган намоз хусусида сўраганларида, Оиша (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) у икки ракат нафлни асрдан олдин ўқирдилар. Агар ўша намозни ўқишдан машғул бўлиб қолсалар ёки унутиб қўйсалар асрдан кейин ўқиб, уни бардавом ўқирдилар. Агар намоз ўқисалар унда бардавом бўлардилар", деб айтдилар.

(…) 299. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг ҳузуримда асрдан кейинги икки ракатни ҳеч тарк қилмаганлар.

(…) 300. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) уйимда сир ҳолда ҳам, очиқча ҳолда ҳам ҳеч икки намозни тарк қилмадилар. У бомдоддан олдинги икки ракат (суннати) ва асрдан кейинги икки ракатдир.

(…) 301. Асвад ва Масруқлар ривоят қилишади. Биз Оишани (р.а.): "Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг уйимдаги (навбатда) бўлган кунлари асрдан кейинги икки ракат намозни ўқирдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио