Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қул ҳуваллоҳу аҳад қироатининг фазилати хусусида

(811) 259. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) "Сизлардан бирингиз тунда Қуръонни учдан бирини ўқишдан ожизми?" деганларида, саҳобалар: "Қандай қилиб учдан бирини ўқийди?" дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қул ҳуваллоҳу аҳад Қуръоннинг учдан бирига тенг келади", дедилар.

(…) 260. Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот мана шу санад билан Набий алайҳиссаломдан ривоят қиладилар набий алайҳиссалом: "Албатта Аллоҳ Қуръонни уч бўлакка бўлиб, "Қул ҳуваллоҳу аҳад" ни ана шу бўлаклардан бири қилди", дедилар.

(812) 261. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Тўпланинглар, чунки мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман", деганларида, кимлардир (айтганларидек) тупланди. Кейин Аллоҳнинг набийси чиқиб "Қул ҳуваллоҳу аҳад" ни ўқидилар. Сўнгра яна кириб кетдилар. Баъзиларимиз баъзиларига: "Менимча осмондан хабар келди. Ана ўша нарса у зотни кириб кетишларига сабаб бўлди", деди. Кейин Аллоҳнинг набийси чиқиб: "Мен сизларга Қуръонни учдан бирини ўқиб бераман, дедим. Огоҳ бўлинглар! Албатта бу сура Қуръонни учдан бирига тенгдир", дедилар.

(…) 262. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизнинг олдимизга чиқиб: "Сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман", деб "Қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад" ни то охиригача ўқидилар.

(813) 263. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир кишини отлиқларга (бошлиқ қилиб) юбордилар. У ҳамроҳларига намозларида "Қул ҳуваллоҳу аҳад" ўқиб тугатар эди. Қачонки улар қайтиб келгач уни қилган ишини Расулуллоҳ (с.а.в.) га зикр қилишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ундан сўрангларчи, нима учун бундай қилди экан", дейишди. Саҳобалар сўрашган эди, у киши: "Чунки унда Раҳмоннинг сифати бордир. Мен ўша нарса сабабди уни ўқишни яхши кўраман", деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Унга хабар беринглар, Аллоҳ ҳам уни яхши кўради", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио