Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қуръон тиловат қилинганида овозини чиройли қилишнинг маҳбублиги

(792) 232. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Аллоҳ бирор нарсада набийси учун Қуръонни чиройли овозда ўқишга рухсат берганичалик изн бермаган", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 233. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ набийсига Қуръонни чиройли ва яхши суратдаги овоз билан, жаҳрий ўқиш каби бирор нарсада изн бермаган", дедилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 234. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ набийсига Қуръонни чиройли овозда, баланд қилиб ўқигандаги рухсати каби бошқа бирор нарсада рухсат бермади", деб айтдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(793) 235. Абдуллоҳ ибн Бурайда оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта Абдуллоҳ ибн Қайсга (ёки Ашъарийга) Довуд алайҳиссалом оилаларига берилган овоз каби овоз ато қилинган", дедилар.

(…) 236. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Мусога: "Кечаги кун сени қироатингга қулоқ тутганимни кўрганингда эди. Сенга ҳақиқатда Довуд алайҳиссаломнинг ҳуш овозларидан берилган экан", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио