Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қуръон фазилати ва унга тааллуқли нарсалар

Қуръонни қайтариб туришга буюрилгани ва фалончи оятни унутдим, деб айтишни кароҳияти аммо унуттирилдим, деб айтишнинг жоизлиги хусусида

(788) 224. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бир кишини тунда қироат қилаётганини эшитиб: "Аллоҳ унга раҳм қилсин. Чунки фалон, фалон сурадаги фалон ва фалон оятни тушириб қолдирган эдим у менга эслатди", дедилар.

(…) 225. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) масжидда бир кишини қироатига қулоқ солиб: "Аллоҳ унга раҳм қилсин, чунки мендан унуттирилган оятни у менга эслатди", дедилар.

(789) 226. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта Қуръон соҳиби бўлмиш (қорининг) мисоли худди боғлаб қўйилган туяга ўхшайди. Агар ушлаб турса у тўхтаб туради. Бордию қўйиб юборилса кетиб қолади", дедилар.

(…) 227. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) юқоридаги ҳадисда келган сўзларни айтиб, унинг давомида: "Агар Қуръон соҳиби кечаю-кундуз Қуръон ўқиб, уни такрорласа (эсида туради). Бордию турмаса эсидан чиқариб қўяди", дедилар.

(790) 228. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бир киши фалон ва фалон оятни унутдим дейиши мунча ҳам ёмон. Балки ундай дейиш ўрнига унуттирилдим, десин. Қуръонни такрорлаб, эсга олиб туринглар. У кишиларни қалбидан ҳайвонлар арқонидан қочганидек қочиб кетади", дедилар.

(…) 229. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Ушбу мусҳафни (эҳтимол Қуръонни деган бўлсалар керак) маҳкам ушланглар. У кишилар қалбидан ҳайвонлар арқонидан қочганиданда кўра қаттиқроқ қочади", дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сизлардан бирингиз фалон ва фалон оятни унутдим, деб айтмасин. Балки унинг ўрнига "Унуттирилдим", деб айтсин", дедилар.

(…) 230. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Кишининг фалон, фалон сурани унутдим ёки фалон ва фалон оятни унутдим, деб айтиши мунча ҳам ёмон. Балки унинг ўрнига "Унуттирилдим", деб айтсин", дедилар.

(791) 231. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) "Бу Қуръонни маҳкам тутинглар. Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зот Аллоҳ номига қасамки, у арқонидан қочган туядан ҳам қаттиқ қочувчидир", дедилар.
Ушбу ҳадис лафзи Ибн Барродга тегишгидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио