Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Муаззин азонга кириганидан кейин нафл ўқишга киришиш макруҳлиги

(710) 63. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) "Агар намозга азон айтилса фарз намозидан бошқа намоз йўқ", дедилар.

(…) 64. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Агар намозга азон айтилса фарз намозидан бошқа намоз йўқ", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта такрор келган.

(711) 65. Абдуллоҳ ибн Молик ибн Буҳайнадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдодга такбир айтилганидан кейин ҳам намоз ўқиётган бир киши олдидан ўтиб, унга нимадир дедилар. Намоз ўқиб бўлингач биз уни ўрадик-да, Расулуллоҳ (с.а.в.) сенга нима дедилар, десак, у: "Яқин кунларда сизлардан бирингиз бомдодни тўрт ракат ўқийди, дедилар", деб айтди.
(Бу билан Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдодни суннатини ҳам ўқийди демоқчилар. Лекин бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда масжид хонақоҳининг ташқарисида суннатни ўқиш жоиз, агар фарзни иккинчи ракатига улгуришга кўзи етса. Бу иши билан суннат фазилати ҳамда жамоат фазилатини қўлга киритган бўлади… Тарж).
Абулҳусан Муслим: "Бу ҳадисда хатолик бор", деб айтдилар.

(…) 66. Ибн Буҳайнадан (р.а.) ривоят қилинади. Бомдод намозига такбир айтилганида Расулуллоҳ (с.а.в.) бир кишини намоз ўқиётганини кўрдилар. Муаззин эса такбир айтарди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Субҳ намозини тўрт ракат ўқияпсанми?" дедилар.

(712) 67. Абдуллоҳ ибн Сиржисдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши масжидга кирди. У масжид ёнида икки ракат намоз ўқиди. Кейин кирдида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга (намоз) ўқиди. Расулуллоҳ (с.а.в.) салом бергач: "Эй фалончи! Бу икки намозингдан қайси бирига суянмоқдасан. Ўзинг якка ўқиганинггами ёки биз билан бирга ўқиган намозинггами?" дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио