Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аср намозини аввалги вақтида ўқиш маҳбублиги

(621) 192. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) аср намозини ўқирдилар қуёш эса яққол кўриниб кўтарилган ҳолда бўлар эди. Бир киши (Мадина атрофи яъни Нажм томондаги) қишлоққа бориб, яна у қишлоқдан қайтиб келганида ҳам қуёш кўтарилган ҳолда бўлар эди.
Ровийлардан бири Қутайба ҳадис матнидаги "Қишлоқдан қайтиб келганида" деган сўзни зикр қилмадилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 194. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Бизлар аср намозини ўқир эдик. Сўнгра бир кимса Амр ибн Авф қабиласига борса уларни аср ўқишаётган ҳолда топар эди. (Ўша қабила жойи Мадинадан икки мил узоқликда эди).

(622) 195. Ало ибн Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади. Бу киши Анас ибн Моликни Басрадаги уйига пешиндан тарқалгач киришди. Анаснинг уйлари масжид ёнида эди. У зот олдларига кирилгач: "Асрни ўқидингларми?" дедилар. Биз: "Ҳозирги фурсатда пешинни ўқидик", дедик. У зот: "Асрни ўқинглар", дегандилар биз ўрнимиздан туриб, намоз ўқидик. Намозни тугатгач у зот: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитганман, мана шу мунофиқнинг намозидир. Ўтириб олиб, қуёш то шайтоннинг икки шохи орасидан чиқадиган пайтгача кутадида сўнгра ўрнидан туриб, тўрт марта (қуш дан) чўқигандек тез ўқийдида Аллоҳни озгина зикр қилади холос, деганлар", деб айтдилар.

(623) 196. Абу Умома ибн Саҳлдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Умар ибн Абдуазиз билан бирга пешин намозини ўқидик. Сўнгра (у ердан) чиқиб Анас ибн Молик ҳузурларига кирдик. Қарасак у зот асрни ўқиётган эканлар. Мен: "Эй амаки, бу ўқиган намозингиз қандай намоз?" десам: "Аср намози, бу Расулуллоҳ (с.а.в.) намозларики биз у зот билан бирга (мана шу пайтда) ўқир эдик.

(624) 197. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга аср намозини ўқиб бердилар. Намоз тугагач Бани Салама қабиласидан бир киши келиб: "Эй Аллоҳнинг расули, биз бир сўйишни хоҳладик. Сиз ўша гўштда бирга бўлишингизни истардик", дейишган эди, у зот: "Хўп", дедиларда, йўлга тушгандилар биз ҳам у зот билан бирга йўлга тушдик. Борсак ҳали у сўйилмаган экан кейин сўйилди. Сўнгра гўшти майдалаб кесилди. Сўнгра пиширилди. Қуёш ботмасидан олдин биз у гўштдан едик.

(625) 198. Рофеъ ибн Худайждан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга аср намозини ўқидик. Сўнгра туя сўйилиб ўн қисмга бўлинди. Кейин пиширилган эди, биз қуёш ботишидан олдин ўша пиширилган гўштдан едик.

(…) 199. Авзоъий ушбу санад билан ривоят қилдилар. Лекин бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида асрдан кейин туя сўярдик деб аммо у зот билан бирга намоз ўқирдик, деб айтмадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио