Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Иссиқ қаттиқ бўлганида жамоатга кетаётганда йўлида иссиқлик унга етиб тургани учун пешинни совутиш яъни бироз кечиктириш маҳбублиги

(615) 180. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совутиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", дедилар.

(…) 181. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят иқлинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар кун иссиқ бўлса намозни совутинглар, чунки ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис икки марта қайтарилган.

(…) 182. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта бу иссиқлик жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир, сизлар намозни совутинглар", дедилар.

(…) 183. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Намоздаги иссиқликни совутинглар, чунки ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", дедилар.

(616) 184. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) муаззинлари пешинга азон айтди. Набий (с.а.в.): "Совутгин, совутгин" ёки "Кутиб тур, кутиб тур", деб яна "Албатта ҳарорат шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Агар ҳарорат шиддатлашса намозни совутинглар", дедилар.
Абу Зарр (р.а.): "Ҳатто тепаликнинг соясини кўрдик". Дедилар.

(617) 185. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Дўзах раббисига шикоят қилиб: "Эй Раббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди", деди. Бас, унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир", дедилар.

(…) 186. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар иссиқ бўлса намозни совутинглар. Чунки иссиқликни шиддати ана ўша жаҳаннамдандир. Ҳадис зикр этиб, албатта дўзах раббига шикоят қилди. Рабб ҳар йилда икки марта яъни, қишда бир, ёзда бир нафас олишга изн берди.

(…) 187. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар. Дўзах: "Эй Рабб, баъзим баъзимни еб юборди. Мен учун нафас олишга изн бер", деди. Бас унга қишда бир нафасга ва ёзда бир нафас олишга изн берилди. Сизлар қаттиқ, аёзли совуқни ҳис этсангиз ўша жаҳаннам нафасидир. Сизлар қаттиқ, шиддатли иссиқ ҳис этсангиз ўша жаҳаннам нафасидир", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио