Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Беш вақт намознинг вақти

(610) 166. Ибн Шиҳобдан (р.а.) ривоят қилинади. Умар ибн Абдулазиз аср намозидан бироз кечиктирдилар. Урва у кишига: "Албатта Жаброил алайҳиссалом тушиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) га намоз ўқиб бердилар", деганларида, Умар (ибн Абдулазиз): "Эй Урва нима деяётганингга қарагин", дедилар. Шунда Урва (р.а.): "Башир ибн Абу Масъуддан у са Абу Масъуддан у эса Расулуллоҳ (с.а.в.) дан эшитган экан. Жаброил алайҳиссалом тушиб менга имом бўлдилар. У киши билан намоз ўқидим сўнгра яна ўқидим сўнгра яна ўқидим сўнгра яна ўқидим сўнгра яна ўқидим, деб бармоқлари билан беш маҳал намозни ҳисобладилар.

(…) 167. Ибн Шиҳолдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир куни Умар ибн Абдулазиз намозни кечиктирдилар. Урва ибн Зубайр у зотни олдларига кириб қуйидагича хабар бердилар. Бир куни Муғийра ибн Шўъба Кўфада намозни кечиктирдилар. Ҳузурларига Абу Масъуд Ансорий кириб: "Эй Муғийра бу нимаси! Билмасмидингиз Жаброил алайҳиссалом тушиб намоз ўқидилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам намоз ўқидилар. Сўнгра Жаброил алайҳиссалом намоз ўқигандилар, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам намоз ўқидилар. Сўнгра Жаброил алайҳиссалом намоз ўқигандилар, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам намоз ўқидилар. Сўнгра Жаброил алайҳиссалом намоз ўқигандилар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам намоз ўқидилар. Сўнгра, мана шунга буюрилганман, дедилар.
Умар ибн Абдулазиз: "Эй Урва гапираётган нарсангга қарагин, ахир Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳга (с.а.в.) намоз вақтини айтмаганларми? Деганларида, Урва: "Башир ибн Абу Масъуд отасидан мана шундай гапириб берган", дедилар.

(611) 168. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) асрни, Оишани хоналарида қуёш ҳали кўринмасидан олдин ўқирдилар.
Бошқа ривоятларда: Набий (с.а.в.) асрни ўқирдилар. Қуёш мени хонамда чиқиб турар эди. Ҳали соя тушмас эди, дейилган.
Абу Бакр: "Соя ҳали зоҳир бўлмаган эди", деганлар.

(…) 169. Набий (с.а.в.) завжалари Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) асрни ўқиганларида қуёш хоналарига тушар аммо соя хоналарида кўринмас эди.

(…) 170. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) аср намозини ўқирдилар қуёш эса хонамга тушиб турар эди.

(…) 171 Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Аллоҳнинг набийси: "Агар бомдод намози ўқисангизлар уни вақти қуёшнинг аввалги шохи кўрингунчадир. Сўнгра пешинни ўқисангизлар уни вақти қуёш сарғайгангачадир. Агар шомни ўқисангизлар уни вақти шафақ (қизиллик) йўқ бўлгунчадир. Агар хуфтонни ўқисангизлар унинг вақти кечани ярмигачадир", дедилар.

(…) 172. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Пешиннинг вақти аср кирмагунчадир. Асрнинг вақти қуёш сармагунчадир. Шомнинг вақти шафақ таралиши йўқ бўлмагунчадир. Хуфтонни вақти кечани ярмигачадир. Бомдоднинг вақти қуёш чиқмагунчадир.
 Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 173. Абдуллоҳ ибн Атрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Пешиннинг вақти қуёш заволдан оғгунчадан тоинки кишини сояси узунлигича бўлиб аср вақти ҳозир бўлмагунчадир. Асрнинг вақти қуёш сарғаймагунчадир. Шом намозининг вақти шафақ йўқ бўлмагунчадир. Хуфтон намозининг вақти кечанинг ўртасининг ярмигачадир. Бомдод намозининг вақти тонг чиқишдан қуёш чиқмагунча бўлган фурсат орасидадир. Бордию қуёш чиқиб қолса намоз ўқишдан ўзингни тийгин. Чунки қуёш шайтоннинг икки шохи орасидан чиқади", дедилар.

(…) 174. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) дан намоз вақтлари ҳусусида сўралганида, у зот: "Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи кўрингунчадир. Пешин намозининг вақти қуёш осмон ўртасидан (нариги томонга) оғгандан бошлаб аср кирмагунчадир. Аср намозининг вақти қуёш сарғаймасдан қуёшнинг аввалги шохи тушгунчадир. Шом намозининг вақти қуёш кириб кетиб, шафақ ғойиб бўлмагунчадир. Хуфтон намозининг вақти кечанинг ярмигачадир.

(…) 175. Абдуллоҳ ибн Яҳё ибн Касирдан ривоят қилинади. Отам: "Жисмни роҳатлантириш билан илм уддалай олинмайди", дер эдилар.

(613) 176. Сулаймон ибн Бурайда оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Набий (с.а.в.) дан намоз вақти хусусида сўради. У зот: "Биз билан бирга мана бу икки кунда намоз ўқи (ана шунда намозлар вақтини билиб оласан)", дедилар. Қачонки қуёш заволга яъни ўртадан нариги томонга оға бошлаганида Билолга азон айтишни буюрдилар. Кейин буюргандилар асрга иқомат айтдилар. Ўшанда қуёш оқ ва мусаффо эди. Кейин буюргандилар, қуёш ғоиб бўлгач шом намозига иқомат айтдилар. Сўнгра буюргандилар, шафақ (қизиллик) ғойиб бўлгач хуфтонга иқомат айтдилар. Кейин буюргандилар тонг отгач бомдодга иқомат айтдилар. Қачонки иккинчи кун бўлгач буюргандилар, пешин намози (бироз) совутилди яъни кечроқ ўқилди. Агар совутиш у зот учун маҳбуб бўлса совутардилар. Асрни қуёш кўтарилганда ўқирдилар. Қуёш аввалгидан тепароққа келгунча кечиктирардилар. Шомни эса шафақ ғойиб бўлишидан олдин ўқирдилар. Хуфтонни эса кечани учдан бири кетганида ўқидилар. Бомдодни эса бироз оқарганда ўқидилар. Сўнг намоз вақти хусусида сўраган қани? Дегандилар, бир киши: "Эй Аллоҳнинг расул мен ман", деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Намозларингиз вақти мана шу кўрган икки вақт оралигидадир", дедилар.

(…) 177. Сулаймон ибн Бурайда оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Бир киши Набий (с.а.в.) ҳузурларига келиб намоз вақтлари хусусида сўради. У зот ҳалиги кишига: "Бугун биз билан намозда иштирок эт", деб Билолга буюргандилар у оқарганда азон айтди. Бомдодни тонг чиққанида ўқидилар. Сўнгра буюргандилар шомни қуёш ботганида ўқилди. Сўнгра буюргандилар хуфтонни қизиллик кўтарилганда ўқилди. Сўнгра эртасига буюргандилар субҳ (бомдод) анча оқарган пайтда ўқилди. Сўнгра буюргандилар асрни қуёш оқариб, мусаффо бўлганида яъни сарғишлик аралашмаганида ўқилди. Сўнгра буюргандилар шомни қизиллик йўқ бўлишидан олдин ўқилди. Сўнгра буюргандилар хуфтонни кечани учдан бири кетганида. (Ҳарамий эса шак қилиб баъзиси кетганида деганлар) ўқилди. Тонг отганида Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сўровчи қани? Мана шу икки орасидаги кўрганинг (намоз учун) вақтдир", дедилар.

(614) 178. Абу Бакр ибн Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. У киши эса оталаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) олдларига бир киши келиб, намоз вақтлари хусусида сўраган эди, бирор нарса деб жавоб қилмадилар. У зот бомдодни тонг чиққанида, яъни адомлар бир-бирини танимайдиган даражадаги қоронғуликда ўқилади. Сўнгра буюргандилар, қуёш ўртадан наирги томонга оғганида пешинга иқомат айтилди. Кимдир кун ярмига етиб қолдику? Дер эди. Ваҳоланки Расулуллоҳ (с.а.в.) улардан кўра намоз вақтларини билувчироқ эдилар. Сўнгра буюргандилар. Сўнгра буюргандилар қуёш кўтарилганида асрга иқомат айтилди. Сўнгра буюргандилар қуёш ботганида шомга иқомат айтилди. Сўнгра буюргандилар қизиллик йўқолганида хуфтонга ивомат айтилди. Эртасига бомдодни кечиктирдилар. Кимдир қуёш чиқдику? Ёки чиқишига оз қолдику? Деди. Кейин пешинни аср вақтигача кечиктирдилар. Сўнгра сарни кечиктирдилар ҳатто кимдир қуёш қизариб кетдику? Деди. Кейин то қизиллик йўқ бўлгунча шомни кечиктирдилар. Сўнгра хуфтонни кечани аввалиги учдан бири бўлгунича кечиктирдилар. Тонг отганида вақтни сўровчини чақириб: "Вақт мана шу икки ораликдадир", дедилар.

(…) 179. Абу Бакр ибн Абу Мусо оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Бир сўровчи Набий (с.а.в.) ҳузурларига келиб намоз вақтлари хусусида сўради. Ҳадис юқоридаги каби давом этиб, фақат "Шомни иккинчи кунида қизиллик йўқ бўлишидан олдин ўқидилар", дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио