Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидга хоҳ намозда хоҳ намоздан ташқарида бўлсин тупуришдан ман этилгани хусусида

(547) 50. Абдуллоҳ ибн Умардан (ра.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) қибланинг деворида тупуриқ кўриб ишқаб ташладиларда сўнгра одамларга юзланиб: "Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса юзланаётган томонга қараб тупурмасин, чунки Аллоҳ у киши намоз ўқиётганида юзланадиган томонида бўлади", дедилар.

(…) 51. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) масжиднинг қибла томонида балғам кўрдилар.

(548) 52. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) масжиднинг қибла томонида балғам кўриб майда тош билан ишқаб ташладилар. Сўнгра кишини ўнг томони ёки олд томонига тупурмоғидан ман қилиб, оёғини ости ёки чап томонига тупуришга буюрдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(549) Оишадан ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) қибла деворига, тупуриқ ёки мишириқ ёки балғам кўриб ишқаб ташладилар.

(550) 53. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) масжид қибласида балғам кўриб қолиб одамларга юзландиларда: "Сизлардан бирингизга нима бўлдики, Раббисини рўпарасига туриб оладида уни олдида бурнини қоқади. Нима бирортангизни олдингизга туриб олиб юзингизга бурун қоқишини яхши кўрасизми? Мабодо бирор киши жуда бурнини қоқишга мажбур бўлиб қолса чап томонига оёғи остига бурун қоқсин. Агар уни ҳам қилмаса ҳеч бўлмаганда мана бундай айтсин (яъни бажарсин)", дедилар.
Ровийлардан бири Қосим либосларига туфладиларда кейин уни бир-бирига ишқадилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Гўёки Расулуллоҳ (с.а.в.) кийимларини бир-бирига ишқаётганларини кўриб тургандекман", сўзи зиёда қилинган.

(551) 54. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоя қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар сизлардан бирингиз намозда бўлса Роббисига муножот қилаётган бўлади. У киши олдига ҳам ўнг томонига ҳам туфламасин. Лекин чап томони, оёғи остига туфласин", дедилар.

(552) 55. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Масжидга тупуриш хатодир. Уни каффорати кўмиб қўйишдир", дедилар.

(…) 56. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) Менга умматимнинг яхши ва ёмон амаллари кўрсатилди. Яхши амаллари ичида йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш эканини кўрдим. Ёмон амаллари ичида масжидга балғамни ташлаб кўммасдан кетиш эканини кўрдим", дедилар.

(554) 58. Язид ибн Абдуллоҳ ибн Шиххирни оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Оталари: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намоз ўқидим. У зотни бурунларини қоқиб кавушлари билан ишқаганларини кўрдим", дедилар.

(…) 59. Абулало Язид ибн Абдуллоҳ ибн Шиххир оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Бу зот набий (с.а.в.) билан бирга намоз ўқидилар. Ўшанда Расулуллоҳ (с.а.в.) бурунларини қоқиб чап оёқларидаги ковушлари билан ишқадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио