(546) 47. Муъайқибдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) масжидда майда тошларни суриб нари қилиш хусусида сўзлаб: "Агар нари қилишга мажбур бўлиб қолсанг бир марта жоиз", дедилар.
(…) 48. Муъайқибдан (р.а.) ривоят қилинади. (Саҳобалар) набий (с.а.в.) дан намозда (тошларни) сидириб ташлаш хусусида сўзлаб: "бир мартаси жоиз", дедилар. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(…) 49. Муъайқибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) киши сажда қилаётганида тупроқни теккислаш хусусида сўзлаб: "Агар мажбур бўлиб қолсанг бир марта жоиз", дедилар.
|