Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда сўзлашиш ҳаромлиги ва гаплашиш мубоҳлиги насх этилгани хусусида

(537) 33. Муовия ибн Ҳаким ас-Сулмийдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир пайт биз Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намоз ўқиётган эдик қавмдаги бир киши акса бериб қолди. Мен: "Ярҳамукаллоҳ", деб айтган эдим, қавмдагилар мен томон қарашди. Онанг боласиз қолгур! Нима учун менга бундай қараяпсизлар? Десам, улар сонларига қўллари билан ура бошлашди. Қарасам улар мени жим қилишмоқчи экан. Мен сукут қилдим. Расулуллоҳ намоз ўқиб бўлдилар. Ота-онам у зотга фидо бўлсин, бундан олдин ҳам кейин ҳам у зот каби яхши таълим берадиган устозни кўрмадим. Аллоҳ номига қасам, у зот қовоқларини ҳам солмадилар, урганлари ҳам сўкканлари ҳам йўқ. Балки: "Бу намозда одамлар сўзлашаётган бирор нарса дуруст эмас. Намоз у тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборат", дедилар. (Ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар). Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Жоҳилиятдан яқиндагина қутилган кишиман. Мана ислом келди. Энди кимлардан ичимиздан коҳинлар ҳузурига боради", десам, у зот: "Сен улар олдига борма", дедилар. Мен: "Ичимиздан кимлардир шумланишади", десам, у зот: "Бу нарса уларни қалбларида пайдо бўлгандир, уларни бундай иши тўсиб қўймасин", дедилар.
(Ибн Сабоҳ ривоятларида "Сени тўсиб қўймасин", дейилган).
Мен: "Бизлар ичимизда баъзи кишилар борки, (фол учун қумга) чизиқ, чизишади", десам. У зот: "Набийлардан бири шу каби чизиқ чизган. Кимни чизиғи ўша набийни чизиғига тўғри келиб қолса унда тўғри чиқади", дедилар. (Лекин бор кучини сарф қилса ҳам у набий каби қила олмайди).
Мен: "Бир хизматкор қизим бор. У уҳуд ва Жавонийя номли жойларда қўй боқади. Бир куни қарасам боқиб юрган қўйларидан бир қўзичоқни йиртқич олиб қочди. Мен ҳам одам болаларидан бир кишиман. Улар каби (нарса йўқотганида) афсусланаман. (Шу бепарволиги учун) бир шапалоқ урдим", деб Расулуллоҳ (с.а.в.) га борган пайтимда айтган эдим, у зот бу қилиб қўйган ишимни улкан (хато) деб ҳисобладилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! У қизни озод қилайми? Десам, у қизни олдимга олиб кел, дедилар. Мен қизни олиб келган эдим, у қизга: "Аллоҳ қаерда?" дедилар. У қиз: "Аллоҳ осмонда", деди. Мен кимман? Дегандилар, у қиз: "Сиз Аллоҳнинг расулисиз?" деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "У қизни озод қил, чунки у иймон келтирган экан", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(538) 34. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) га намоздалик пайтларида салом берсак жавоб қайтарардилар. Нажошийнинг ҳузуридан қайтиб келганимиздан кейин салом берсак саломимизга алик олмадилар. Биз: "Эй Аллоҳнинг расули! Сизга намозда туриб салом берардик, сиз алик олардингиз", десак у зот: "Намозда машғул бўлишлик бор", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(539) 35. Зайд ибн Арқамдан (р.а.) ривоят қилинади.
Бизлар намозда гаплашар эдик. Намозда туриб киши ёнидаги киши билан гаплашаверар эди. Қачонки  "Аллоҳ учун бўйинсинган ҳолда туринглар" (Бақара-238) ояти нозил бўлганида (намозда) сукут қилишга буюрилиб сўзлашишдан ман қилиндик.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(540) 36. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) мени ҳожат билан юбордилар. Кейин у зотни топсам йўлда кетаётган эканлар. (Ровийлардан бири Қутайба айтадилар). У зот намоз ўқиётган эканлар, салом берган эдим менга ишора қилдилар. Намоз тугагандан кейин чақириб: "Ҳозиргина салом берганингда мен намоз ўқиётган эдим", дедилар. У зот ўшанда машриқ томон кетаётган эдилар.

(…) 37. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) мени (бир жойга) юбордилар. У зот ўзлари Бани мусталақга кетмоқда эдилар. Борсам у зот уловлари устида (нафл) намоз ўқиётган эканлар. Мен у зотга гапирдим. У зот қўллари билан мана бундай қилдилар. Ровийлардан бири Зуҳайр қўллари билан ишора қилиб кўрсатдилар. Сўнгра яна гапирган эдим, менга мана бундай қилдилар. Зуҳайр яна қўллари билан ерга қаратиб, ишора билан кўрсатдилар. Мен эшитиб кўрсам у зот ўқиб, бошлари билан имо-ишора қилардилар. Намоз тугагач: "Сенга гапиришдан мен намоздалигим ман қилди", дедилар.
Зуҳайр айтадилар. Ровийлардан бири Абу Зубайр Каъба томон юзланиб ўтирган ҳолда Бани мусталақ томон яъни Каъбага қаратмасдан қўли билан ишора қилар эди.

(…) 38. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Бизлар Набий (с.а.в.) билан бирга эдик. У зот мени ҳожат билан (бир томонга) юбордилар. Қайтиб келсам уловлари устида қибладан бошқа томонга қараб (нафл) намози ўқиётган эканлар. Салом берган эдим алик олмадилар. Намоз тугагач; "Намоздалигим саломингга алик олишдан ман қилди", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио