Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рукуъ ва саждада айтиладиган нарсалар

(482) 215. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расудлуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Банда Роббисига яқин бўладиган пайти саждадаги ҳолатидир. Демак (саждада) дуони кўпайтиринглар", дедилар.

(483) 216. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида: "Аллоҳумма иғфирлий замбий куллаҳу диққоҳу ва жуллаҳу ва аввалаҳу ва охироҳу ва ъалониятаҳу ва сирроҳу", деб айтардилар.
Маъноси: Аллоҳим гуноҳларимни барчасини, нозик ва каттаси, аввалию-охири, очиқчасию-яширинчасини кечиргин.

(484) 217. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: "Субҳанакаллоҳумма роббана ва биҳамдика Аллоҳумма иғфирли", деб Қуръондан таъвил қилган ҳолда мана шундай, дер эдилар.
Маъноси: "Аллоҳим, Роббимиз Сенга ҳамд айтиш билан Сени паклаб ёд этаман. Аллоҳим гуноҳларимни кечиргин.

(…) 218. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этишларидан олдин "Субҳанака ва биҳамдика астағфирука ва атубу илайка", деб айтардилар.
Маъноси: Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклаб ёд этаман. Сенга истиғфор айтиб тавба қиламан. Оиша (р.а.): эй Аллоҳнинг расули! Бу калималарни айтаётганингизни айтаётганингизни кўрмоқдаман-а? десам, у зот: "Умматимда мен учун аломат қилинди. Агар умматимни кўрсам "Иза жаа насруллоҳи валфатҳу" ни айтаман, деб уни охиригача ўқидилар.

(…) 219. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам га "Иза жаа насруллоҳи валфатҳ" нозил бўлганидан бери "Субҳанака роббий ва биҳамдика Аллоҳумма иғфирлий", деб дуо қилганлари ёки айтганларини кўраман, дедилар.

(…) 220. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Субҳналлоҳи ва биҳамдиҳи астағфируллоҳа ва атубу илайҳи", деб кўп айтардилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули сизни "Субҳоналлоҳи ва биҳамди астағфируллоҳа ва атубу илайҳи", деб кўп айтаётганингизни кўрмоқдаман-а? десам, у зот: "Роббим менга хабар бердики, умматимда бир аломат кўрганимда "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи астағфируллоҳа ва атубу илайҳи", деб айтишим лозим эди. Ҳақиқатда уни кўрдим. Ўша аломат фатҳи Макка эди. "Иза жаа насруллоҳи вал фатҳ ва роайтаннаса ядхулуна фий диниллаҳи афважа фасаббиҳ биҳамди роббика вастағфирҳу иннаҳу кана тавваба" (Нас сураси, 1-3 оятлар).

(485) 221. Ибн Журайждан ривоят қилинади. Бу зот Ато (р.а.) га: "Рукуъдалик пайтингизда нима деб айтасиз?" деганларида, Ато "Субҳанака ва биҳамдика ла илаҳа илла анта" ни менга Ибну Аби Малика Оишадан (р.а.) ривоят қилиб хабар берди. Оиша (р.а.): "Кечаларнинг бирида набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ни йўқотиб қўйдим. У зот хотинларидан бирортаси ҳузурига кетган бўлсалар керак, деб қидириб кейин қайтиб қарасам, у зот рукуъ ёки саждада эканлар. Унда "Субҳанака ва биҳамдика ла илаҳа илла анта", деб айтаётган эканлар. Ота онам сизга фидо бўлсин. Мен нима ғамда юрибман-у, сиз бўлса бошқа нарсадасиз", деб айтдим", дедилар.

(486) 222. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Бир кеча тўшакда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни йўқотиб қўйдим. Қидириб кўрган эдим қўлим оёқларини ўртасига тегди. У зот саждада эканлар. Икки оёқлари эса тик турар эди. Саждада "Аллоҳумма аъузу биризока мин сахатика ва бимуъафатика мин ъуқубатика ва аъузу бика минка ла уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайна ъала нафсика", деб айтардилар. (Маъносини азкордан топиш керак)

(487) 223. Мутарриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилинади. Оиша (р.а.) хабар беришларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида "Суббуҳун қуддусур раббул малаикати вар руҳ", деб айтардилар. (Маъносини азкордан)

(…) 224. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио