Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рукуъ ва саждада Қуръон қироат қилишдан ман этилгани хусусида

(479) 207. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пардани очганларида одамлар Абу Бакр (р.а.) ни ортларида намоз ўқишаётган эди. У зот: "Эй одамлар нубувват хушхабарларидан фақат мусулмонни кўрадиган яхши туши қолди. (Ёки кўрсатиладиган туши қолди). Агоҳ бўлинглар мен сизларни рукуъ ва саждада Қуръон ўқимоқдан ман этаман. Аммо рукуъда Роббингизни улуғланглар. (Яъни Субҳона роббиял ъазийм деб). Саждада эса кўпроқ дуо қилинглар. Ана шу дуо қабул бўлишга муносиброқдир.

(…) 208. Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пардани очдилар. Ўша пайт у зотни бошлари боғланган эди. У вафот этишдан олдинги касалликлари эди. У зот: "Аллоҳим (бўйнимдаги вазифани) етказдимми"? деб уч марта айтдилар. Нубувват даракчисидан фақат солиҳ бандани кўрадиган ёки кўрсатиладиган туши қолди холос", дедилар. Кейин юқоридаги ҳадисни давом эттирдилар.

(480) 209. Али ибн Абу Толиб айтадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ёки сажда ҳолатида қироат қилмоқдан ман этдилар.

(…) 210. Али ибн Абу Толиб айтадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдалигимда ёки саждадалигимда Қуръон қироат қилишдан ман этдилар.

(…) 211. Али ибн Абу Толибдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени рукуъ ва саждада қироат қилишдан ман этдилар. Лекин сизларни ман этдилар деб айтмайман", дедилар.

(…) 212. Али (р.а.) айтадилар. Ҳабибим мени рукуъ ёки саждада қироат қилишдан ман этдилар.

(…) 213. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Мени рукуъда Қуръон тиловат қилишимдан набий алайҳиссалом ман этдилар, деб саждадаги наҳийни зикр қилдилар.

(481) 214. Ибн Аббомдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Рукуъдалигимда қироат қилишдан ман этилдим", деб санадда Алини зикр қилмадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио