Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар фитна бўлмаса масжидга аёллар чиқиши жоизлиги. Лекин хуш бўй нарсалар суртишмайди

(442) 134. Зуҳрий Солимдан у эса отасидан отаси эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гача етиб борган кишилардан эшитган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан бирингизни хотини масжидга чиқишга изн сўраса уни ман қилмасин", дедилар.

(…) 135. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.: "Аёллар агар масжидга чиқишга изн сўрашса ман қилманглар", дедилар.
Ушбу ҳадисни Билол ибн Абдуллоҳ эшитгач: "Аллоҳ  номига қасамки, мен уларни ман қиламан", деди. Уни олдига Абдуллоҳ келиб шундай бир ёмон сўкдики, мен у каби сўкишни эшитмаган эдим. У: "мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар десам-у, сен бўлса ман қиламан, демоқдасан",деди.

(…) 136. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг чўрилари яъни аёлларни масжидга чиқишдан ман этманглар, дедилар.

(…) 137. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар аёллар масжидга чиқиш учун изн сўрашса уларга изн беринглар", дедилар.

(…) 138. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёлларни кечаси масжидга чиқишдан ман этманглар", дедилар.
Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўғиллари оталарига: "Биз фитна келтириб чиқармасликлари учун уларни масжидга қўймаймиз", дейишганида, ибн Умар ўғилларини койиб, мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар десам сен бўлса қўймаймиз дейсан-а", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 139. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг "Аёллар кечаси масжидга чиқишларига изн беринглар", деганлар деб айтсалар Воқид исмли ўғиллари, агар шундай қилсак улар фитнага сабаб бўлишади, деди. Шунда ибн Умар: "Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ҳадис келтирсам-у, сен бўлса йўқ, демоқдасан, деб уни кўксига уриб қўйдилар.

(…) 140. Билол ибн Абдуллоҳ ибн Умар оталаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар аёллар изн сўрашса уларни масжиддаги насибаларидан ман этманглар", дедилар. Билол (р.а.): "Аллоҳга қасамки, биз уларни ман қиламиз", деди. Шунда Абдуллоҳ (р.а.): Мен сенга Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар десам, сен бўлса уларни ман қиламиз демоқдасан, деб айтдилар.

(443) 141. Зайнаб ас-Соқафийя Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни гапиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларга қарата: "Агар сизлардан бирингиз хуфтон намозига хозир бўлса ўша кечада хушбўй нарса суртмасин", дедилар.

(…) 142. Абдуллоҳнинг хотинлари Зайнабдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун: "Агар сизлардан бирингиз масжидга келса хушбўй нарса суртмасин", дедилар.

(444) 143. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси аёл хушбўй нарса тутатган бўлса биз билан бирга охирги хуфтон намозида иштирок этмасин", дедилар.

(445) 144. Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади. У онамиз: "Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ўзларидан кейин) аёллардан қандай ўзгариш бўлганини билганларида худди Бани Исроил аёллари масжидга чиқишдан ман этилганидек уларни ман қилардилар", дедилар.
Амрга: "Бани Исроиллик аёллар масжидга чиқишдан ман этилганми?" десам у: "Ҳа", деди.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио