Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сафни теккислаб тўғри туриш, аввалги сафни тўлиқ қилиб, унинг учун мусобақалашиш ҳамда фазилатли кишиларни имом яқинига ўтказиш ҳақида

(432) 122. Абу Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда елкаларимизни қўлларини теккизиб теккислаб чиқардилар ҳамда: "Тўғри туринглар, ҳар-хил бўлиб турманглр, қалбларингиз ҳам ҳар-хил бўлиб қолади. Мени олдимга сизларни балоғатга етган ақл идроклигингиз турсин. Кейинги ўринда шунга ўхшаши сўнгра унга ўхшаши турсин", дедилар.
Абу Масъуд: "Бугун сизлар (саф масаласида) ҳар-хил бўлишингиз кўпайиб кетди", дедилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 123. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан балоғатга ақл идроки (юқори) бўлгани яқинимда турсин. Кейин шунга ўхшагани, деб уч бора айтиб (сўнгра) бозорга ўхшаб шовқин-сурон қилиб юборишдан четланинглар", дедилар.

(433) 124. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сафларингизни текисланглар, чунки сафни текислаш намознинг мукаммаллигидандир", дедилар.

(434) 125. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сафларни тўлдиринглар, чунки мен орқа томонимдан ҳам кўраман", дедилар.

(435) 126. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Намозда сафни тўғри қилинглар, чунки сафни тўғри бўлиши намозни чиройли адо этилишидандир.

(436) 127. Нўъмон ибн баширдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сафларингизни текисланглар ёки Аллоҳ юзларингизни (асли суратидан бошқасига) ўзгартириб қўяди", дедилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(437) 129. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар одамлар азон билан аввалги сафдаги (савоб қилиб бериладиган) нарсаларни билишганида қуръа ташлаб бўлса ҳам қўлга киритишга ҳаракат қилишар эди. Агар такбирдаги (савоб қилиб бериладиган) нарсаларни билишганида ва яна хуфтон ҳамда бомдод намозида нима борлигини билишганида эмаклаб бўлса ҳам келишар эди", дедилар.

(438) 130. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларида сафнинг аввалгисидан ортда ортда қолишаётганини кўриб, уларга: "Олдинга ўтинглар, мени атрофимнитўлдиринглар. Сизлардан кейингилар ҳам тўлдиришсин. Модомики қавм (сафдан) ортда қолишар экан Аллоҳ ҳам уларни ортда қолдиради",дедилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(439) 131. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар билсаларингиз эди (ёки билишганида эди) аввалги сафга (бериладиган савобни) қуръа ташлашар эди. (яъни қўлга киритиш учун)
Ибн Ҳарб: "Аввалги саф фақат қуръа билан эришиладиган бўлса ҳам қуръа ташлаб етишишар эди", дедилар.

(440) 132. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эркаклар сафининг яхшиси аввалгисидир. Ёмони эса охиргисидир. Аёллар сафининг яхшиси охиргисидир. Ёмони эса аввалгисидир", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио