Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда сокин туриб, қўл билан ишора қилишдан ҳамда саломда уни кўтаришдан қайтарилгани ва аввалги сафни мукаммал қилиб жипслаштириш ҳамда жамоат бўлишга буюрилгани хусусида

(420) 119. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиқиб: "Нима бўлдики, мен сизларни қўлларингизни гўёки ҳайвон думини кўтаргандек яъни изтироб ва беқарор кишилардек кўтариб турганингизни кўрмоқдаман", дедилар. Яна бир куни у зот олдимизга чиқиб бизни кўрсаларки биз халқа-халқа бўлиб ўтирардик. У зот: "Нима бўлдики, сизларни жамоа-жамоа ҳолингизда кўрмоқдаман", дедилар. Яна бир куни у зот олдимизга чиқиб: "Сизларга фаришталарни Роббилари ҳузурида қандай сафда туришларини айтиб берайми?" дедилар. Биз: "Эй Аллоҳнинг расули! Фафришталар раббиларини ҳузурида қандай саф тортишади" дедик. Шунда у зот: "Аввалги сафни тўлдириб, сафни жипслаштиришади", дедилар.

(…) Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(431) 120. Жобир ибн Самурадан. (р.а.) ривоят қилинади. Агар биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқисак "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ", деб айтиб, қўли билан икки ёнига ишора қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Нима учун худди изтиробли, беқарор кишилардек имо-ишора қилмоқдасизлар. Сизлардан бирингиз қўлини сони устига қўйиб, кейин ўнг ва чап томонидаги биродарига салом бериш кифофя қилади", дедилар.

(…) 121. Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирга намоз ўқиб, салом берадиган бўлсак, қўлларимиз билан (ишора қилиб) "Ассалому алайкум ассалому алайкум" дер эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қараб: "Нима бўлдики, худди изтиробли, беқарор кишилардек қўлларингиз билан ишора қилмоқдасизлар. Агар сизлардан бирингиз салом берса биродари томонга бурилиб қарасин аммо қўли билан имо ишора қилмасин, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио