Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозни чиройли ҳолатда тугатиб уни хушуъ билан ўқишга буюриқ

(423) 108. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни биз билан намоз ўқидилар. Кейин намоздан ҳоли бўлгач: "Эй фалончи! Намозингни чиройли ҳолда адо қилсанг бўлмайдими? Намоз ўқувчи, намоз ўқиётганида қандай ўқишига қарасин. Чунки ўқиётган намози ўзи учундир. Аллоҳ номига қасамки, мен орқамдагиларни худди олдимни кўргандек кўраман", дедилар.

(424) 109. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен турган қибла ана бу ерда (яъни узоқда) деб ўйлаяпсизларми? Аллоҳ номига қасамки, рукуъларингиз ҳам саждаларингиз ҳам менга маҳфий қолмайди. Мен орқа томонимни ҳам кўриб тураман", дедилар.

(425) 110. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рукуъ ва саждаларингизни қоим қилинглар. Аллоҳ номига қасамки, ўзимдан кейингиларни рукуъ ва сажда қилишганини кўраман", дедилар.
Эҳтимол орқа томонимдагиларни, деган бўлсалар керак.

(…) 111. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Аллоҳнинг набийчи айтдилар. Рукуъ ва саждаларингизни мукаммал қилинглар. Аллоҳ номига қасам, рукуъ ва сажда қилганларингизда орқа томонимдан кўраман, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио