Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайз кўрган хотин намознинг қазосини ўқимасдан, балки рўзанинг қазосини тутиши шарт экани ҳақида

594 - حَدَّثَنَا أَبُو الرَّبِيعِ الزَّهْرَانِيُّ حَدَّثَنَا حَمَّادٌ عَنْ أَيُّوبَ عَنْ أَبِي قِلاَبَةَ عَنْ مُعَاذَةَ ح وحَدَّثَنَا حَمَّادٌ عَنْ يَزِيدَ الرِّشْكِ عَنْ مُعَاذَةَ أَنَّ امْرَأَةً سَأَلَتْ عَائِشَةَ فَقَالَتْ أَتَقْضِي إِحْدَانَا الصَّلاَةَ أَيَّامَ مَحِيضِهَا فَقَالَتْ عَائِشَةُ أَحَرُورِيَّةٌ أَنْتِ قَدْ كَانَتْ إِحْدَانَا تَحِيضُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ لاَ تُؤْمَرُ بِقَضَاءٍ

594/1. Муоза розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир хотин Оиша розийаллоҳу анҳодан «Бизлардан бирортамиз ҳайз кунларида намозини қазо қиладими?» деб сўраганида, Оиша розийаллоҳу анҳо: «Сен ҳарурий (хаворижлар тарқаган қишлоқ)ликмисан? Бизлардан бирортамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳайз кўрадиган бўлсак, унга намознинг қазосини ўқиш буюрилмас эди», дедилар.

595 - وحَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ عَنْ يَزِيدَ قَالَ سَمِعْتُ مُعَاذَةَ أَنَّهَا سَأَلَتْ عَائِشَةَ أَتَقْضِي الْحَائِضُ الصَّلاَةَ فَقَالَتْ عَائِشَةُ أَحَرُورِيَّةٌ أَنْتِ قَدْ كُنَّ نِسَاءُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَحِضْنَ أَفَأَمَرَهُنَّ أَنْ يَجْزِينَ قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ تَعْنِي يَقْضِينَ

595/2. Муоза розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу саҳобия аёл Оиша розийаллоҳу анҳодан «Ҳайз кўрган аёл намозини қазо қиладими?» деб сўраганида, Оиша розийаллоҳу анҳо: «Сен ҳарурийликмисан? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари агар ҳайз кўрадиган бўлса, уларни қазо қилишга буюрардилар».

596 - وحَدَّثَنَا عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ أَخْبَرَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ أَخْبَرَنَا مَعْمَرٌ عَنْ عَاصِمٍ عَنْ مُعَاذَةَ قَالَتْ سَأَلْتُ عَائِشَةَ فَقُلْتُ مَا بَالُ الْحَائِضِ تَقْضِي الصَّوْمَ وَلاَ تَقْضِي الصَّلاَةَ فَقَالَتْ أَحَرُورِيَّةٌ أَنْتِ قُلْتُ لَسْتُ بِحَرُورِيَّةٍ وَلَكِنِّي أَسْأَلُ قَالَتْ كَانَ يُصِيبُنَا ذَلِكَ فَنُؤْمَرُ بِقَضَاءِ الصَّوْمِ وَلاَ نُؤْمَرُ بِقَضَاءِ الصَّلاَةِ

596/3. Муоза розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Мен Оиша розийаллоҳу анҳога «Нима учун ҳайз кўрган аёл рўзасини қазо қилади-ю, намозни қазо қилмайди?» десам, Оиша розийаллоҳу анҳо: «Сен ҳарурийликмисан?» дедилар. Мен: «Ҳарурийлик эмасман, лекин бу ҳақда сўрамоқдаман, холос», дедим. Шунда Оиша розийаллоҳу анҳо: «Бизда бу нарса содир бўлса, рўзанинг қазосини тутишга буюрилиб, намознинг қазосини ўқишга буюрилмас эдик», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио