Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эмизикли бола сийдигининг ҳукми ва унинг қандай ювилиши ҳақида

517 - حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَأَبُو كُرَيْبٍ قَالاَ حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ نُمَيْرٍ حَدَّثَنَا هِشَامٌ عَنْ أَبِيهِ عَنْ عَائِشَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُؤْتَى بِالصِّبْيَانِ فَيُبَرِّكُ عَلَيْهِمْ وَيُحَنِّكُهُمْ فَأُتِيَ بِصَبِيٍّ فَبَالَ عَلَيْهِ فَدَعَا بِمَاءٍ فَأَتْبَعَهُ بَوْلَهُ وَلَمْ يَغْسِلْهُ

517/1. Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ёш гўдаклар олиб келинса, уларга барака тилаб дуо қилиб, танглайи остига хурмо қўярдилар. Бир гўдак олиб келинган эди, у бавл қилиб юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув олиб келинишини буюрдилар. Бас, сув олиб келинган эди, у бавлнинг устидан сувни эргаштириб қуйдилар, лекин ювмадилар.

518 – وحَدَّثَنَا زُهَيْرُ بْنُ حَرْبٍ حَدَّثَنَا جَرِيرٌ عَنْ هِشَامٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ أُتِيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِصَبِيٍّ يَرْضَعُ فَبَالَ فِي حَجْرِهِ فَدَعَا بِمَاءٍ فَصَبَّهُ عَلَيْهِ
وحَدَّثَنَا إِسْحَقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ أَخْبَرَنَا عِيسَى حَدَّثَنَا هِشَامٌ بِهَذَا الإسْنَادِ مِثْلَ حَدِيثِ ابْنِ نُمَيْرٍ

518/2. Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига эмизикли бир гўдак олиб келинди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйинларига бавл қилиб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув олиб келишни буюрдилар. Бас, олиб келинган эди, у сувни сийдик устидан қуйиб юбордилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

519 - حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ رُمْحِ بْنِ الْمُهَاجِرِ أَخْبَرَنَا اللَّيْثُ عَنِ ابْنِ شِهَابٍ عَنْ عُبَيْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ اللهِ عَنْ أُمِّ قَيْسٍ بِنْتِ مِحْصَنٍ أَنَّهَا أَتَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِابْنٍ لَهَا لَمْ يَأْكُلِ الطَّعَامَ فَوَضَعَتْهُ فِي حَجْرِهِ فَبَالَ قَالَ فَلَمْ يَزِدْ عَلَى أَنْ نَضَحَ بِالْمَاءِ
وحَدَّثَنَاه يَحْيَى بْنُ يَحْيَى وَأَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَعَمْرٌو النَّاقِدُ وَزُهَيْرُ بْنُ حَرْبٍ جَمِيعًا عَنِ ابْنِ عُيَيْنَةَ عَنِ الزُّهْرِيِّ بِهَذَا الإسْنَادِ وَقَالَ فَدَعَا بِمَاءٍ فَرَشَّهُ

519/3. Умму Қайс бинти Миҳсан розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу саҳобия аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ҳали овқат емайдиган эмизикли боласини олиб келиб, у зотнинг қўйинларига қўйди. У гўдак эса бавл қилиб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув сепиб қўйишдан бошқа нарсани зиёда қилмадилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

520 - وحَدَّثَنِيهِ حَرْمَلَةُ بْنُ يَحْيَى أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ أَخْبَرَنِي يُونُسُ بْنُ يَزِيدَ أَنَّ ابْنَ شِهَابٍ أَخْبَرَهُ قَالَ أَخْبَرَنِي عُبَيْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُتْبَةَ بْنِ مَسْعُودٍ أَنَّ أُمَّ قَيْسٍ بِنْتَ مِحْصَنٍ وَكَانَتْ مِنَ الْمُهَاجِرَاتِ الآوَلِ اللاَتِي بَايَعْنَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهِيَ أُخْتُ عُكَّاشَةَ بْنِ مِحْصَنٍ أَحَدُ بَنِي أَسَدِ بْنِ خُزَيْمَةَ قَالَ أَخْبَرَتْنِي أَنَّهَا أَتَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِابْنٍ لَهَا لَمْ يَبْلُغْ أَنْ يَأْكُلَ الطَّعَامَ قَالَ عُبَيْدُ اللهِ أَخْبَرَتْنِي أَنَّ ابْنَهَا ذَاكَ بَالَ فِي حَجْرِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَدَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِمَاءٍ فَنَضَحَهُ عَلَى ثَوْبِهِ وَلَمْ يَغْسِلْهُ غَسْلاً

520/4. Умму Қайс бинти Миҳсан розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу саҳобия аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган аввалги муҳожирлардан бўлиб, Уккоша ибн Миҳсаннинг синглиси ҳамда Бани Асад ибн Ҳузайманинг болаларидан биридир. Бу саҳобия ҳали овқат ейиш ёшига етмаган ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб борди. Ровийлардан бири Убайдуллоҳ айтишларича,  у аёлнинг ўғли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйинларига бавл қилиб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув олиб келишни буюрдилар. У сув олиб келинган эди, кийимлари устидан қуйиб юбордилар, лекин (ишқалаб) ювмадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио