Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таҳоратнинг сифати ва мукаммал адо этилиши

420 – حَدَّثَنِي أَبُو الطَّاهِرِ أَحْمَدُ بْنُ عَمْرِو بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ سَرْحٍ وَحَرْمَلَةُ بْنُ يَحْيَى التُّجِيبِيُّ قَالاَ أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ عَنْ يُونُسَ عَنِ ابْنِ شِهَابٍ أَنَّ عَطَاءَ بْنَ يَزِيدَ اللَّيْثِيَّ أَخْبَرَهُ أَنَّ حُمْرَانَ مَوْلَى عُثْمَانَ أَخْبَرَهُ أَنَّ عُثْمَانَ بْنَ عَفَّانَ رَضِي اللهُ عَنْه دَعَا بِوَضُوءٍ فَتَوَضَّأَ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ثُمَّ مَضْمَضَ وَاسْتَنْثَرَ ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ثُمَّ غَسَلَ يَدَهُ الْيُمْنَى إِلَى الْمِرْفَقِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ثُمَّ غَسَلَ يَدَهُ الْيُسْرَى مِثْلَ ذَلِكَ ثُمَّ مَسَحَ رَأْسَهُ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَهُ الْيُمْنَى إِلَى الْكَعْبَيْنِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ثُمَّ غَسَلَ الْيُسْرَى مِثْلَ ذَلِكَ ثُمَّ قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَوَضَّأَ نَحْوَ وُضُوئِي هَذَا ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ تَوَضَّأَ نَحْوَ وُضُوئِي هَذَا ثُمَّ قَامَ فَرَكَعَ رَكْعَتَيْنِ لاَ يُحَدِّثُ فِيهِمَا نَفْسَهُ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ قَالَ ابْنُ شِهَابٍ وَكَانَ عُلَمَاؤُنَا يَقُولُونَ هَذَا الْوُضُوءُ أَسْبَغُ مَا يَتَوَضَّأُ بِهِ أَحَدٌ لِلصَّلاَةِ

420/1. Усмон розийаллоҳу анҳунинг қуллари Ҳумрон розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Усмон ибн Аффон таҳорат қилиш учун сув чақиртирдилар. (Ўша сувда) таҳорат қилиб, кафтларини уч марта ювиб, сўнгра оғизларини чайиб, бурунга сув тортиб чайиб, кейин юзларини уч марта ювиб, сўнг ўнг қўлларини тирсакларигача уч марта, чап қўлларини ҳам уч марта ювиб, кейин бошларига масҳ тортиб, сўнгра ўнг оёқларини ошиқларигача уч марта ювиб, кейин Усмон ибн Аффон розийаллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг менинг таҳоратим каби таҳорат қилганларини кўрганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менинг таҳоратим каби таҳорат қилиб, сўнг икки ракат намоз ўқиса ва хотирасида дунё ишлари ва намозга тааллуқли бўлмаган нарсалар содир бўлмаса, аввалги (кичик) гуноҳлари кечирилади», деганлар», деб айтдилар. Ибн Шиҳоб розийаллоҳу анҳу: «Уламоларимиз мана шу (учтадан ювиб) таҳорат қилган кишининг таҳорати мукаммалдир, дедилар», деб айтдилар.

421 - وحَدَّثَنِي زُهَيْرُ بْنُ حَرْبٍ حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ حَدَّثَنَا أَبِي عَنِ ابْنِ شِهَابٍ عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَزِيدَ اللَّيْثِيِّ عَنْ حُمْرَانَ مَوْلَى عُثْمَانَ أَنَّهُ رَأَى عُثْمَانَ دَعَا بِإِنَاءٍ فَأَفْرَغَ عَلَى كَفَّيْهِ ثَلاَثَ مِرَارٍ فَغَسَلَهُمَا ثُمَّ أَدْخَلَ يَمِينَهُ فِي الإنَاءِ فَمَضْمَضَ وَاسْتَنْثَرَ ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ وَيَدَيْهِ إِلَى الْمِرْفَقَيْنِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ثُمَّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ تَوَضَّأَ نَحْوَ وُضُوئِي هَذَا ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ لاَ يُحَدِّثُ فِيهِمَا نَفْسَهُ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ

421/2. Усмон розийаллоҳу анҳунинг қуллари Ҳумрон розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот Усмон розийаллоҳу анҳунинг идишда сув чақиртириб, кафтларига сувни уч марта қуйиб ювганларини, сўнгра ўнг қўлларини идишга киргизиб оғизларини чайиб, бурунга сув тортиб чайиб, кейин уч марта юзларини ҳамда қўлларини тирсакларигача уч марта ювганларини, сўнгра бошларига масҳ тортганларини, кейин оёқларини уч марта ювганларини кўрганларини айтадилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги айтган сўзларини келтирадилар: «Ким менинг таҳоратим каби таҳорат қилса, сўнгра икки ракат намоз ўқиса ва хотирасида дунё ишлари ҳамда намозга тааллуқли бўлмаган нарсалар содир бўлмаса, аввалги (кичик) гуноҳлари кечирилади».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио