Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломга «Дўзахга йўлланганларнинг ҳар мингтасидан тўққиз юз тўқсон тўққизтасини чиқар», деб айтган сўзи ҳақида

416 – حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ الْعَبْسِيُّ حَدَّثَنَا جَرِيرٌ عَنِ الأعْمَشِ عَنْ أَبِي صَالِحٍ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ يَا آدَمُ فَيَقُولُ لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ وَالْخَيْرُ فِي يَدَيْكَ قَالَ يَقُولُ أَخْرِجْ بَعْثَ النَّارِ قَالَ وَمَا بَعْثُ النَّارِ قَالَ مِنْ كُلِّ أَلْفٍ تِسْعَ مِائَةٍ وَتِسْعَةً وَتِسْعِينَ قَالَ فَذَاكَ حِينَ يَشِيبُ الصَّغِيرُ ( وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكَارَى وَمَا هُمْ بِسُكَارَى وَلَكِنَّ عَذَابَ اللهِ شَدِيدٌ ) قَالَ فَاشْتَدَّ عَلَيْهِمْ قَالُوا يَا رَسُولَ اللهِ أَيُّنَا ذَلِكَ الرَّجُلُ فَقَالَ أَبْشِرُوا فَإِنَّ مِنْ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ أَلْفًا وَمِنْكُمْ رَجُلٌ قَالَ ثُمَّ قَالَ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ إِنِّي لأطْمَعُ أَنْ تَكُونُوا رُبُعَ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَحَمِدْنَا الله وَكَبَّرْنَا ثُمَّ قَالَ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ إِنِّي لأطْمَعُ أَنْ تَكُونُوا ثُلُثَ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَحَمِدْنَا الله وَكَبَّرْنَا ثُمَّ قَالَ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ إِنِّي لأطْمَعُ أَنْ تَكُونُوا شَطْرَ أَهْلِ الْجَنَّةِ إِنَّ مَثَلَكُمْ فِي الأمَمِ كَمَثَلِ الشَّعْرَةِ الْبَيْضَاءِ فِي جِلْدِ الثَّوْرِ الأسْوَدِ أَوْ كَالرَّقْمَةِ فِي ذِرَاعِ الْحِمَارِ حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ حَدَّثَنَا وَكِيعٌ ح وحَدَّثَنَا أَبُو كُرَيْبٍ حَدَّثَنَا أَبُو مُعَاوِيَةَ كِلاَهُمَا عَنِ الأعْمَشِ بِهَذَا الإسْنَادِ غَيْرَ أَنَّهُمَا قَالاَ مَا أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ فِي النَّاسِ إِلاَ كَالشَّعْرَةِ الْبَيْضَاءِ فِي الثَّوْرِ الأسْوَدِ أَوْ كَالشَّعْرَةِ السَّوْدَاءِ فِي الثَّوْرِ الأبْيَضِ وَلَمْ يَذْكُرَا أَوْ كَالرَّقْمَةِ فِي ذِرَاعِ الْحِمَارِ

416/1. Абу Саид розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Эй Одам», деган эди, Одам алайҳиссалом: «Лаббайка ва саъдайка, яхшилик Сенинг қўлингдадир», дедилар. Аллоҳ таоло: «Дўзахга ёлланганларни чиқар», деган эди, Одам алайҳиссалом: «Дўзахга ёлланганлар ким ўзи?» дедилар. Аллоҳ таоло: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтасини чиқар», деди. Бу нарса ёш болаларнинг сочи оқарганда, барча ҳомиладорлар ўз ҳомиласини ташлаганда ва одамларни маст-аласт ҳолда кўрилганда бўлади, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». Бу гап саҳобаларга оғир ботиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Бу қайси киши?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хушхабар беринглар, чунки Яъжуж ва Маъжуждан мингта, сизлардан бир киши», дедилар, сўнгра яна: «Менинг жоним Унинг ядида бўлган Зотга қасамки, мен сизларни жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишингизни қаттиқ истайман», дегандилар, биз Аллоҳга ҳамд ва такбир айтдик. Сўнгра яна у зот: «Жоним Унинг ядида бўлган Зотга қасамки, жаннат аҳлининг учдан бири бўлишингизни қаттиқ истайман», деган эдилар, биз Аллоҳга ҳамд ва такбир айтдик. Кейин яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним Унинг ядида бўлган Зотга қасамки, сизлар жаннат аҳлининг ярми бўлишингизни қаттиқ истайман. Албатта сизларнинг бошқа умматлар ичидаги мисолингиз худди қора терили молдаги оқ тукка ёки эшак оёғидаги юмалоқ нарсага ўхшайди», дедилар».
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган, фақат «Ўша куни одамлар қора молдаги оқ тукка ёки оқ молдаги қора тукка ўхшайди» бўлиб келган, аммо охиридаги «Эшак оёғидаги юмалоқ нарсага ўхшайди», деган сўз зикр қилинмаган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио