Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қўл остидагиларни алдаган волийга дўзах бўлиши муқаррарлиги ҳақида

287 - حَدَّثَنَا شَيْبَانُ بْنُ فَرُّوخَ حَدَّثَنَا أَبُو الأشْهَبِ عَنِ الْحَسَنِ قَالَ عَادَ عُبَيْدُ الله بْنُ زِيَادٍ مَعْقِلَ بْنَ يَسَارٍ الْمُزنِيَّ فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ قَالَ مَعْقِلٌ إِنِّي مُحَدِّثُكَ حَدِيثًا سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَوْ عَلِمْتُ أَنَّ لِي حَيَاةً مَا حَدَّثْتُكَ إِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ مَا مِنْ عَبْدٍ يَسْتَرْعِيهِ اللهُ رَعِيَّةً يَمُوتُ يَوْمَ يَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لِرَعِيَّتِهِ إِلاَّ حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ

287/1. Ҳасан розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Убайдуллоҳ ибн Зиёд Маъқал ибн Ясор ал-Музанийнинг ўлимларига сабаб бўлган касалликларида зиёратларига кирганларида, Маъқал розийаллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитганман, агар ҳаётим давом этишини билганимда уни гапирмас эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар (Аллоҳ) қайси бир қулини халққа бошлиқ этса-ю, у ўлаётган пайтида ҳам халқни алдаган ҳолида ўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади», дедилар», деб айтдилар.

288 - حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى أَخْبَرَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ عَنْ يُونُسَ عَنِ الْحَسَنِ قَالَ دَخَلَ عُبَيْدُ الله بْنُ زِيَادٍ عَلَى مَعْقَلِ بْنِ يَسَارٍ وَهُوَ وَجِعٌ فَسَأَلَهُ فَقَالَ إِنِّي مُحَدِّثُكَ حَدِيثًا لَمْ أَكُنْ حَدَّثْتُكَهُ إِنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لاَ يَسْتَرْعِي اللهُ عَبْدًا رَعِيَّةً يَمُوتُ حِينَ يَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لَهَا إِلاَّ حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ قَالَ أَلاَّ كُنْتَ حَدَّثْتَنِي هَذَا قَبْلَ الْيَوْمِ قَالَ مَا حَدَّثْتُكَ أَوْ لَمْ أَكُنْ لأُحَدِّثَكَ
وَحَدَّثَنِي الْقَاسِمُ بْنُ زَكَرِيَّاءَ حَدَّثَنَا حُسَيْنٌ يَعْنِي الْجُعْفِيَّ عَنْ زَائِدَةَ عَنْ هِشَامٍ قَالَ قَالَ الْحَسَنُ كُنَّا عِنْدَ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ نَعُودُهُ فَجَاءَ عُبَيْدُ الله بْنُ زِيَادٍ فَقَالَ لَهُ مَعْقِلٌ إِنِّي سَأُحَدِّثُكَ حَدِيثًا سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ ذَكَرَ بِمَعْنَى حَدِيثِهِمَا

288/2. Ҳасан розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Убайдуллоҳ ибн Зиёд розийаллоҳу анҳу Маъқал ибн Ясор розийаллоҳу анҳу касалликларида ҳузурларига кириб, у зотдан сўраганларида Маъқал ибн Ясор розийаллоҳу анҳу: «Мен сенга бир ҳадисни айтиб бераман, уни сенга гапирмаган эдим. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бирор қулини халққа бошлиқ этса-ю, ўлаётган пайтида ҳам уларни алдаган ҳолда ўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади», дедилар», деб айтдилар. Убайдуллоҳ ибн Зиёд розийаллоҳу анҳу: «Будан олдин менга буни гапирмаганмидингиз?» деганларида Маъқал ибн Ясор розийаллоҳу анҳу: «Гапирмадим» ёки «Гапирмаган эдим», дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

289 - وَحَدَّثَنَا أَبُو غَسَّانَ الْمِسْمَعِيُّ وَمُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى وَإِسْحَقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ قَالَ إِسْحَقُ أَخْبَرَنَا وَقَالَ الآخَرَانِ حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ هِشَامٍ قَالَ حَدَّثَنِي أَبِي عَنْ قَتَادَةَ عَنْ أَبِي الْمَلِيحِ أَنَّ عُبَيْدَ الله بْنَ زِيَادٍ عَادَ مَعْقِلَ بْنَ يَسَارٍ فِي مَرَضِهِ فَقَالَ لَهُ مَعْقِلٌ إِنِّي مُحَدِّثُكَ بِحَدِيثٍ لَوْلاَ أَنِّي فِي الْمَوْتِ لَمْ أُحَدِّثْكَ بِهِ سَمِعْتُ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ مَا مِنْ أَمِيرٍ يَلِي أَمْرَ الْمُسْلِمِينَ ثُمَّ لاَ يَجْهَدُ لَهُمْ وَيَنْصَحُ إِلاَّ لَمْ يَدْخُلْ مَعَهُمُ الْجَنَّةَ

289/3. Абу Мулайҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Убайдуллоҳ ибн Зиёд розийаллоҳу анҳу Маъқал ибн Ясор розийаллоҳу анҳунинг касаллик пайтларида зиёратларига кирганларида Маъқал ибн Ясор розийаллоҳу анҳу: «Мен сенга бир ҳадисни гапириб бераман, агар ўлим ҳолатида бўлмаганимда уни сенга гапирмас эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор амир мусулмонлар ишида бошлиқ бўлса-ю, кейин уларга кучини сарф қилмаса ва насиҳат қилмаса, улар билан бирга жаннатга кирмайди», деб айтганларини эшитдим», дедилар. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио