Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Исломга кириш, ҳаж ва ҳижрат ўзидан олдинги (амалларни) йўққа чиқариши ҳақида

255 - حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى الْعَنَزِيُّ وَأَبُو مَعْنٍ الرَّقَاشِيُّ وَإِسْحَقُ بْنُ مَنْصُورٍ كُلُّهُمْ عَنْ أَبِي عَاصِمٍ وَاللَّفْظُ لِابْنِ الْمُثَنَّى حَدَّثَنَا الضَّحَّاكُ يَعْنِي أَبَا عَاصِمٍ قَالَ أَخْبَرَنَا حَيْوَةُ بْنُ شُرَيْحٍ قَالَ حَدَّثَنِي يَزِيدُ بْنُ أَبِي حَبِيبٍ عَنِ ابْنِ شِمَاسَةَ الْمَهْرِيِّ قَالَ حَضَرْنَا عَمْرَو بْنَ الْعَاصِ وَهُوَ فِي سِيَاقَةِ الْمَوْتِ فَبَكَى طَوِيلاً وَحَوَّلَ وَجْهَهُ إِلَى الْجِدَارِ فَجَعَلَ ابْنُهُ يَقُولُ يَا أَبَتَاهُ أَمَا بَشَّرَكَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِكَذَا أَمَا بَشَّرَكَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِكَذَا قَالَ فَأَقْبَلَ بِوَجْهِهِ فَقَالَ إِنَّ أَفْضَلَ مَا نُعِدُّ شَهَادَةُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ الله إِنِّي كُنْتُ عَلَى أَطْبَاقٍ ثَلاَثٍ لَقَدْ رَأَيْتُنِي وَمَا أَحَدٌ أَشَدَّ بُغْضًا لِرَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنِّي وَلاَ أَحَبَّ إِلَيَّ أَنْ أَكُونَ قَدِ اسْتَمْكَنْتُ مِنْهُ فَقَتَلْتُهُ فَلَوْ مُتُّ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ لَكُنْتُ مِنْ أَهْلِ النَّارِ فَلَمَّا جَعَلَ اللهُ الإسْلاَمَ فِي قَلْبِي أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ ابْسُطْ يَمِينَكَ فَلأبَايِعْكَ فَبَسَطَ يَمِينَهُ قَالَ فَقَبَضْتُ يَدِي قَالَ مَا لَكَ يَا عَمْرُو قَالَ قُلْتُ أَرَدْتُ أَنْ أَشْتَرِطَ قَالَ تَشْتَرِطُ بِمَاذَا قُلْتُ أَنْ يُغْفَرَ لِي قَالَ أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ الإسْلاَمَ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ وَأَنَّ الْهِجْرَةَ تَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلِهَا وَأَنَّ الْحَجَّ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ وَمَا كَانَ أَحَدٌ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلاَ أَجَلَّ فِي عَيْنِي مِنْهُ وَمَا كُنْتُ أُطِيقُ أَنْ أَمْلأَ عَيْنَيَّ مِنْهُ إِجْلاَلاً لَهُ وَلَوْ سُئِلْتُ أَنْ أَصِفَهُ مَا أَطَقْتُ لِأَنِّي لَمْ أَكُنْ أَمْلأُ عَيْنَيَّ مِنْهُ وَلَوْ مُتُّ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ لَرَجَوْتُ أَنْ أَكُونَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ ثُمَّ وَلِينَا أَشْيَاءَ مَا أَدْرِي مَا حَالِي فِيهَا فَإِذَا أَنَا مُتُّ فَلاَ تَصْحَبْنِي نَائِحَةٌ وَلاَ نَارٌ فَإِذَا دَفَنْتُمُونِي فَشُنُّوا عَلَيَّ التُّرَابَ شَنًّا ثُمَّ أَقِيمُوا حَوْلَ قَبْرِي قَدْرَ مَا تُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقْسَمُ لَحْمُهَا حَتَّى أَسْتَأْنِسَ بِكُمْ وَأَنْظُرَ مَاذَا أُرَاجِعُ بِهِ رُسُلَ رَبِّي

255/1. Ибн Шамосадан (р.а.) ривоят қилинади. Бизлар Амр ибн Осснинг (р.а.) ҳузурларига кирсак, у зот ўлим талвасасида ётган эканлар. Кўп йиғлаб, юзларини девор тарафга қилиб олдилар. Ўғиллари: «Эй отажон! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз ҳақингизда ундай ва бундай башорат қилмаганларми?» деганларида, у зот юзларини (биз томонга) буриб: «Бизларнинг энг афзал ҳисоблайдиган амалимиз «Ла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулулоҳ»дир. Менинг ҳаётим уч қисмга бўлинади. Биринчиси: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаммадан кўпроқ ёмон кўрар эдим. Энг орзу қилган нарсам, имкониятини топиб у зотни қатл этиш эди. Агар мана шу ҳолатда вафот этганимда, дўзах аҳлидан бўлар эдим. Иккинчиси шуки: Аллоҳ қалбимни Исломга мойил этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, байъат қилишим учун қўлингизни беринг, десам, у зот қўлларини бердилар. Мен эса қўлимни тортиб олдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Амр, сенга нима бўлди?» дедилар. Мен: «Байъатдан олдин бир шартим бор», дедим. У зот: «Нима шартинг бор?» дедилар. Мен: «Гуноҳларим кечирилиши», дедим. У зот: «Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни кечириши сенга маълум эмасмиди? Ҳижрат ҳам ўзидан олдинги гуноҳларни кечириши сенга маълум эмасмиди? Ҳажни адо этиш ҳам ўзидан олдинги гуноҳларни кечириши сенга маълум эмасмиди?» дедилар. Ўша кундан бошлаб назаримда ҳеч ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик менга ҳайбатли ва маҳбуб эмас эди. Мен у зотдан ҳайбатланганим сабабли кўзимни қувонтирадиган даражада у зотнинг юзларига боқолмадим. Агар бирор киши у зотнинг (қандай эканликларини) сифатлаб беришимни сўраб қолса, уни айтиб бера олмайман. Чунки кўзимни қувонтирадиган даражада у зотнинг юзларига қарамаганман. Агар мана шу ҳолатда ўлганимда, жаннат аҳлидан бўлишни умид қилар эдим. Учинчиси: Кейин баъзи ишларга бошлиқ қилиндим. Ҳолим нима кечишини билмайман. Агар вафот этадиган бўлсам, орқамдан йиғловчиларни ҳам, олов ёқувчиларни ҳам эргаштирманг. Агар дафн қилсангизлар, тупроқни оз-оздан солинглар. Сўнгра қабрим тепасида бир туяни сўйиб, гўшти тақсимлангунча туринглар. Мен сизлар билан бўлиб, Раббим элчисига нима деб жавоб беришимга тайёрланиб олайин», дедилар.

256 - حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ حَاتِمِ بْنِ مَيْمُونٍ وَإِبْرَاهِيمُ بْنُ دِينَارٍ وَاللَّفْظُ لإِبْرَاهِيمَ قَالاَ حَدَّثَنَا حَجَّاجٌ وَهُوَ ابْنُ مُحَمَّدٍ عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ قَالَ أَخْبَرَنِي يَعْلَى بْنُ مُسْلِمٍ أَنَّهُ سَمِعَ سَعِيدَ بْنَ جُبَيْرٍ يُحَدِّثُ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّ نَاسًا مِنْ أَهْلِ الشِّرْكِ قَتَلُوا فَأَكْثَرُوا وَزَنَوْا فَأَكْثَرُوا ثُمَّ أَتَوْا مُحَمَّدًا صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالُوا إِنَّ الَّذِي تَقُولُ وَتَدْعُو لَحَسَنٌ وَلَوْ تُخْبِرُنَا أَنَّ لِمَا عَمِلْنَا كَفَّارَةً فَنَزَلَ ( وَالَّذِينَ لاَ يَدْعُونَ مَعَ الله إِلَهًا آخَرَ وَلاَ يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ وَلاَ يَزْنُونَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَامًا ) وَنَزَلَ ( يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ الله )

256/2. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ширк аҳлидан бўлган кишилар (одамларни) ўлдириб, (бу гуноҳни) кўпайтириб юборишди. Ва зино билан машғул бўлиб, уни ҳам кўпайтириб юборишди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Албатта сиз гапириб даъват қилаётган нарсангиз яхши. Қани энди бизга ўша амалларимизга каффорот бўлувчи нарсанинг хабарини берсангиз, (Исломга кирар эдик)», дейишганида қуйидаги оят нозил бўлди: «Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур» (Фурқон сураси, 68-оят); «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз» (Зумар сураси, 53–оят).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио