Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ислом арконлари ва буюк асослар хусусида

104 - حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الله بْنِ نُمَيْرٍ الْهَمْدَانِيُّ حَدَّثَنَا أَبُو خَالِدٍ يَعْنِي سُلَيْمَانَ بْنَ حَيَّانَ الأحْمَرَ عَنْ أَبِي مَالِكٍ الأشْجَعِيِّ عَنْ سَعْدِ بْنِ عُبَيْدَةَ عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ بُنِيَ الإسْلاَمُ عَلَى خَمْسَةٍ عَلَى أَنْ يُوَحَّدَ اللهُ وَإِقَامِ الصَّلاَةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَصِيَامِ رَمَضَانَ وَالْحَجِّ فَقَالَ رَجُلٌ الْحَجُّ وَصِيَامُ رَمَضَانَ قَالَ لاَ صِيَامُ رَمَضَانَ وَالْحَجُّ هَكَذَا سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

104/1. Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарса устига бино қилинган: 1. Аллоҳнинг тавҳиди. 2. Намозни қоим қилиш. 3. Закот бериш. 4. Рамазон ойи рўзасини тутиш. 5. Ҳаж қилиш», деб айтганлар. Бир киши (ушбу ҳадис ровийсидан): «Аввал ҳаж, кейин рамазон ойи рўзаси эмасми?» деб сўраганида, ровий: «Йўқ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мана шундай, яъни аввал рамазон ойи рўзаси, кейин ҳаж амали, деган тартибда эшитганман», деди.

105 - وَحَدَّثَنَا سَهْلُ بْنُ عُثْمَانَ الْعَسْكَرِيُّ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ زَكَرِيَّاءَ حَدَّثَنَا سَعْدُ بْنُ طَارِقٍ قَالَ حَدَّثَنِي سَعْدُ بْنُ عُبَيْدَةَ السُّلَمِيُّ عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ بُنِيَ الإسْلاَمُ عَلَى خَمْسٍ عَلَى أَنْ يُعْبَدَ اللهُ وَيُكْفَرَ بِمَا دُونَهُ وَإِقَامِ الصَّلاَةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَحَجِّ الْبَيْتِ وَصَوْمِ رَمَضَانَ

105/2. Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарса устига қурилган: 1. Аллоҳга ибодат қилиб, Ундан бошқасига куфр келтириш. 2. Намозни қоим қилиш. 3. Закотни бериш. 4. Ҳаж қилиш. 5. Рамазон рўзасини тутиш», дедилар.

106 - حَدَّثَنَا عُبَيْدُ الله بْنُ مُعَاذٍ حَدَّثَنَا أَبِي حَدَّثَنَا عَاصِمٌ وَهُوَ ابْنُ مُحَمَّدِ بْنِ زَيْدِ بْنِ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ قَالَ عَبْدُ الله قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بُنِيَ الإسْلاَمُ عَلَى خَمْسٍ شَهَادَةِ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ وَإِقَامِ الصَّلاَةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَحَجِّ الْبَيْتِ وَصَوْمِ رَمَضَانَ

106/3. Абдуллоҳ айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарса устига бино қилинган: Улар: 1. «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расули», деб гувоҳлик бериш. 2. Намозни қоим қилиш. 3. Закотни бериш. 4. Байтуллоҳни ҳаж қилиш. 5. Рамазон ойи рўзасини тутиш», дедилар».

107 - وَحَدَّثَنِي ابْنُ نُمَيْرٍ حَدَّثَنَا أَبِي حَدَّثَنَا حَنْظَلَةُ قَالَ سَمِعْتُ عِكْرِمَةَ بْنَ خَالِدٍ يُحَدِّثُ طَاوُسًا أَنَّ رَجُلاً قَالَ لِعَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ أَلاَ تَغْزُو فَقَالَ إِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّ الإسْلاَمَ بُنِيَ عَلَى خَمْسٍ شَهَادَةِ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَإِقَامِ الصَّلاَةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَصِيَامِ رَمَضَانَ وَحَجِّ الْبَيْتِ

107/4. Товус розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Абдуллоҳ ибн Умарга: «Ғазот қилмайсизми?» деганида, у зот: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, (у зот): «Албатта Ислом беш нарса устига бино қилинган: 1. «Ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодати. 2. Намозни адо этиш. 3. Закотни бериш. 4. Рамазон ойи рўзасини тутиш. 5. Байтуллоҳни ҳаж қилиш», деб айтганлар», дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио