Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ишончли кишилардан ривоят қилишнинг вожиблиги ва ёлғончиларни тарк қилиш ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон ишлатишдан огоҳлантириш ҳақида

وَاعْلَمْ وَفَّقَكَ الله تَعَالَى أَنَّ الْوَاجِبَ عَلَى كُلِّ أَحَدٍ عَرَفَ التَّمْيِيزَ بَيْنَ صَحِيحِ الرِّوَايَاتِ وَسَقِيمِهَا وَثِقَاتِ النَّاقِلِينَ لَهَا مِنَ الْمُتَّهَمِينَ أَنْ لا يَرْوِيَ مِنْهَا إِلا مَا عَرَفَ صِحَّةَ مَخَارِجِهِ وَالسِّتَارَةَ فِي نَاقِلِيهِ وَأَنْ يَتَّقِيَ مِنْهَا مَا كَانَ مِنْهَا عَنْ أَهْلِ التُّهَمِ وَالْمُعَانِدِينَ مِنْ أَهْلِ الْبِدَعِ وَالدَّلِيلُ عَلَى أَنَّ الَّذِي قُلْنَا مِنْ هَذَا هُوَ اللازِمُ دُونَ مَا خَالَفَهُ قَوْلُ الله جَلَّ ذِكْرُهُ ( يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ ) وَقَالَ جَلَّ ثَنَاؤُهُ ( مِمَّنْ تَرْضَوْنَ مِنَ الشُّهَدَاءِ ) وَقَالَ عَزَّ وَجَلَّ ( وَأَشْهِدُوا ذَوَيْ عَدْلٍ مِنْكُمْ ) فَدَلَّ بِمَا ذَكَرْنَا مِنْ هَذِهِ الآيِ أَنَّ خَبَرَ الْفَاسِقِ سَاقِطٌ غَيْرُ مَقْبُولٍ وَأَنَّ شَهَادَةَ غَيْرِ الْعَدْلِ مَرْدُودَةٌ وَالْخَبَرُ وَإِنْ فَارَقَ مَعْنَاهُ مَعْنَى الشَّهَادَةِ فِي بَعْضِ الْوُجُوهِ فَقَدْ يَجْتَمِعَانِ فِي أَعْظَمِ مَعَانِيهِمَا إِذْ كَانَ خَبَرُ الْفَاسِقِ غَيْرَ مَقْبُولٍ عِنْدَ أَهْلِ الْعِلْمِ كَمَا أَنَّ شَهَادَتَهُ مَرْدُودَةٌ عِنْدَ جَمِيعِهِمْ وَدَلَّتِ السُّنَّةُ عَلَى نَفْيِ رِوَايَةِ الْمُنْكَرِ مِنَ الأخْبَارِ كَنَحْوِ دَلالَةِ الْقُرْآنِ عَلَى نَفْيِ خَبَرِ الْفَاسِقِ.

Билгин, Аллоҳ сени муваффақ қилсинки, ҳадиснинг тўғри ва нотўғрисини ажратган ҳар бир  киши фақат ишончли, софдил кишилар нақл этган ҳадисларнигина ривоят қилиб, бидъатчи ва ўзбилармонларнинг ривоят қилган ҳадисидан четланмоғи лозим. Бу сўзимизнинг далили хилоф бўлмаган ҳолда Аллоҳнинг қуйидаги оятларида аксини топган: «Эй мўминлар! Агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят); «Ва сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан (гувоҳ қилинглар)» (Бақара сураси, 282-оят); «Ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар» (Талоқ сураси, 2-оят). Бу оятлардан билдикки, фосиқ кишининг хабари нуқсонли ва қабул этилмайди. Албатта адолатсиз кишининг шаҳодати рад қилинган. Агар хабар билан шаҳодатнинг маънолари баъзи кўринишларда фарқли бўлса ҳам, кўп ўринларда жамланади. Илм аҳли наздида фосиқнинг хабари мақбул эмас. Шу сингари фосиқнинг шаҳодати ҳам барчаларининг наздларида мақбул эмас. Қуръон фосиқнинг хабарини инкор қилганидек, суннат ҳам мункар хабарли ривоятларни қуйидаги машҳур ҳадисда айтилганидек рад этади:

1 - وَهُوَ الأثَرُ الْمَشْهُورُ عَنْ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ حَدَّثَ عَنِّي بِحَدِيثٍ يُرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ
حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ حَدَّثَنَا وَكِيعٌ عَنْ شُعْبَةَ عَنِ الْحَكَمِ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي لَيْلَى عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ ح وحَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ أَيْضًا حَدَّثَنَا وَكِيعٌ عَنْ شُعْبَةَ وَسُفْيَانَ عَنْ حَبِيبٍ عَنْ مَيْمُونِ بْنِ أَبِي شَبِيبٍ عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ قَالا قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَلِكَ

1/1. Муғийра ибн Шўъба розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менинг номимдан ёлғон деб гумон қилинган ҳадисни айтса, бас, у ёлғончиларнинг биридир», дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио