Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСА ҲАҚИДА

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, топиб олинган нарса ҳақида сўради. Бас, у Зот:
«Идишини ва боғичини танит. Уни бир йил танит, агар эгаси келса, келди, бўлмаса, у сеники», дедилар.
«Йўқолган қўй-чи?» деди у.
«У сенга ёки биродарингга ёки бўрига», дедилар.
«Йўқолган туя-чи?» деди у.
«У билан сенинг нима ишинг бор. Унинг ичгани суви бор. (Юргани) оёғи бор. Сувга бориб, дарахтлардан еб, эгасига учрагунча юраверади», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У Зот:
«Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Бас, у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса, уни унга адо эт», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кичикроқ нарса: арқон, дирҳам ёки шунга ўхшаш нарса топиб олса, уни уч кунгача танитсин, агар ундан ортиқроқ нарса бўлса, олти кун танитсин, эгаси келса, келди, келмаса, садақа қилиб юборсин», дедилар».
Аҳмад, Табароний ва Байҳақий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч ким бировнинг ҳайвонини унинг изнисиз соғмасин. Сиздан бирортангиз ўзининг ичимлик идишининг синдирилиб, озуқаси зое бўлишини хоҳлармиди? Албатта, ҳайвонларнинг елинларида уларнинг озуқалари сақланур. Ҳеч ким бировнинг ҳайвонини изнисиз соғмасин», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Қачон сиздан бир киши бировнинг ҳайвонига келса, уни соғиб олмасин. Агар унинг эгаси бўлса, ундан изн сўрасин. У изн берса соғиб ичсин, кўтариб олиб кетмасин. Лекин у ерда биров бўлмаса, уч марта овоз чиқарсин, унга биров жавоб берса, ундан изн сўрасин, бўлмаса, соғиб ичсин, кўтариб олиб кетмасин», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио