Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ортиқча ўтни ман қилиш учун ортиқча сувни ман қилмангиз», дедилар».
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага Аллоҳ қиёмат куни гапирмайди; Ўз ҳузуридаги ортиқча сувни ибн сабийлдан ман қилган одамга. Асрдан кейин ёлғон қасам ичиб, савдо молини ўтказганга ва бир имомга байъат қилиб, агар у бир нарса берса, унга вафо қилиб, бермаса, вафо қилмаган одамга», дедилар». Иккисини Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Абу Довуднинг ривоятида: «Мусулмонлар уч нарсада: сувда, ўт-ўланда ва оловда шерикдирлар», дейилган.
|