Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗИРОАТ, СУҒОРИШ ВА ҚУДУҚ ҲАҚИДА

 Рофеъ ибн Ходийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир қавмнинг ерига уларнинг изнисиз зироат экса, унга зироатдан ҳеч нарса тегмас, нафақасини олур», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

 Баро ибн Озибнинг қочоқ туяси бор эди. Бир куни бир боққа кириб, унга зарар етказди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гапирилди. Бас, у Зот кундуз куни боғларни муҳофаза қилиш уларнинг эгаларига, кечаси ҳайвонларни муҳофаза қилиш уларнинг эгаларига. Ҳайвонлар кечаси етказган зарар уларнинг эгалари зиммасида бўлади, деб ҳукм чиқардилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Зубайр ансорийлардан бир киши билан хусумат қилиб қолди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Зубайр! Суғориб олиб, сўнгра сувни қўйиб юбор», дедилар.
«Чунки у аммангизни ўғли-да!» деди ансорий.
У Зот:
«Суғор, эй Зубайр! То сув деворга етгунча суғориб, яна ушлаб қол!» дедилар. Зубайр:
«Менинг билишимча, ушбу оят шу ҳақда нозил бўлган:
«Йўқ! Роббинг ила қасамки, улар ўзлари орасида содир бўлган келишмовчиликка сени ҳакам қилмагунларича мўмин бўлмаслар», деди».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Конда товон тўлаш йўқ, қудуқда товон тўлаш йўқ, ҳайвон етказган зарарга товон тўлаш йўқ ва дафинада бешдан бир», дедилар».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким бир мусулмон одамнинг молини қир­қиб олиш учун ёлғондан қасам ичса, Аллоҳга мулоқот бўлганда у Зот ундан ғазабнок ҳолда бўлур», дедилар».
Икковини Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио