Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ШЕРИКЛИК УЧУН СУҒОРИШ ВА МЕВАНИ ДАРАХТДА ТУРГАНИДА ТАХМИН БИЛАН ЎЛЧАШ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарни ундан чиқадиган мева-зироатнинг ярмига муомала қилдилар. Бас, у Зот ҳар йили ўз завжалари(дан ҳар бири)га юз васақ: саксон васақ хурмо ва йигирма васақ арпа берар эдилар. Умар ишни қўлга олганда Хайбарни тақсимлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига ер ва сув ёки ҳар йилги васақларни олиб туришдан бирини ихтиёр қилишга ҳақ берди. Бас, улардан баъзилари ер ва сувни, баъзилари эса ҳар йилги васақларни олиб туришни ихтиёр қилдилар. Оиша ва Ҳафса ер ва сувни ихтиёр қилганлардан эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.

Ансорийлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Биз билан биродарларимиз орасида хурмо боғларини тақсим қилиб беринг», дейишди.
«Йўқ», дедилар у Зот.
«Сизлар бизга ишни кифоя қилинглар, биз сизни мевага шерик қилурмиз», дейишди (ансорийлар).
«Эшитдик ва итоат қилурмиз», дейишди (муҳожирлар).
Бухорий ривоят қилган.

 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ Ўз Пайғамбарига Хайбарни «файъ» қилиб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қандоқ бўлсалар шундоқ қолишларини таъминладилар ва уни Ўзлари билан уларнинг орасида (тенг шерик) қилдилар. Сўнгра Ибн Равоҳани юбордилар ва у бориб харс қилиб (мевани шоҳида тахмин билан қанча чиқишини ўлчаб) келди».
Бошқа бир ривоятда:
«Ибн Равоҳа уни қирқ минг васақ, деб харс қилди. Кейин уларнинг ихтиёрига қўйди, улар мевани олдилар ва зиммаларига йигирма минг васақ тушди».
Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио