Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАДИНАНИНГ ҲАРАМИ ҲАҚИДА

Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва унинг аҳлини дуо қилди. Албатта, мен Мадинани худди Иброҳим Маккани ҳарам қилганидек ҳарам қилдим ва унинг соъига ва муддига худди Иброҳим Макка аҳлига дуо қилганидек дуо қилдим», дедилар».
Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким бизда Китоб ва ушбу саҳифадан бошқа нарса бору уни ўқишимизни гумон қилса, батаҳқиқ, ёлғон айтибди. Унда туя тишлари ва жароҳат етганда тўланадиган нарсалар ҳақида гап бор. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадинанинг ҳарами Айр билан Савр орасидадир. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди. Мусулмонларнинг зиммаси бирдир. Уни уларнинг энг пасти ҳам бериши мумкин», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Ким мусулмонга берган аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни ундан нафл ҳам, фарз ҳам қабул қилинмас. Ким отасидан бошқанинг насабини даъво қилса ёки ўз маволийларидан бошқага нисбат берилса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди», дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдилар. Агар мен унинг икки ҳарраси орасида кийикларни кўриб қолсам, уларни чўчитмайман. Ва Мадинанинг атрофидан ўн икки милни қўриқхона қилдилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

 Имом Муслимнинг ривоятида:
«Эй Аллоҳим! Албатта, Иброҳим Маккани ҳаром қилди ва уни ҳарамга айлантирди. Албатта, мен Мадинани ҳаром қилиб, уни ҳарамга айлантирдим. Унинг икки тоғи орасида қон тўкилмайди. Унда қитол учун силоҳ кўтарилмайди. Унда дарахт алафдан бошқа нарса учун кесилмайди», де­йилган.

Абу Довуднинг ривоятида:
«Унинг ўт-ўлани юлинмас, ови чўчитилмас ва тушиб қолган нарсасини, эгасини изловчидан бош­қа ололмас», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио