Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КАЪБАНИНГ ХАЗИНАСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Агар қавмингнинг жоҳилиятга ёки куфрга яқинлиги бўлмаганида, албатта, Каъбанинг хазинасини Аллоҳнинг йўлида нафақа қилар, унинг эшигини ердан қилар ва унга ҳижрни киритар эдим», деганларини эшитдим».
Имом Муслим ривоят қилган.

Шақиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Шайба ибн Усмон билан ўтирган эдим. Шунда у:
«Умар сенинг жойингда ўтириб: «Каъбанинг молини тақсимламагунимча чиқмайман», деди.
«Сен буни қила олмайсан», дедим.
«Йўқ! Албатта, қиламан», деди.
«Сен буни қила олмайсан», дедим.
«Нима учун?» деди.
«Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр унинг маконини кўрганлар. Икковлари молга сендан кўра муҳтож бўлганлар. Аммо уни қимирлатмаганлар», дедим.
У туриб, чиқиб кетди».
Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.
Имом Бухорийнинг лафзида:
«Батаҳқиқ, унда сариқни ҳам, оқни ҳам қолдирмасликка қасд қилдим», деди.
«Икки соҳибинг буни қилмаганлар», дедим.
«Иккилари эркаклар эди. Уларга эргашаман», деди», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио