Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАРАМИ ШАРИФГА ҲАДЙА АТАШ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида умрадан ҳажга таматтуъ қилдилар ва ҳадйи атадилар. У зот ўз ҳадйиларини Зул-ҳулайфадан ҳайдадилар».
Бухорий, Муслим.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юзта туяни ҳадйига атадилар. Бас, менга амр қилдилар ва уларнинг гўштларини тақсимладим. Кейин яна амр қилдилар ва жабдуқларини тақсимладим. Сўнг яна амр қилдилар ва териларини тақсимладим».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Марвон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳудайбия замонида Мадинадан саҳобаларидан ўн неча юз киши билан чиқдилар. Токи улар Зул-ҳулайфага етиб келганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадйига белги тақдилар, уларнинг ўркачини тилдилар ва умрага эҳром боғладилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни Зул-ҳулайфада ўқидилар. Сўнгра бир туяни келтиришни амр қилиб, ўркачининг ўнг тарафидан тилиб белгиладилар. Кейин ундан қон оқиздилар. Уларнинг бўйнига бир жуфт кавш осиб нишонли қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларига осиладиган нишонларнинг ипини икки қўлим билан титиб бердим. Сўнгра у зот уларга нишон осдилар, ўркачини тилдилар ва ҳадйи атадилар. У зотга ҳалол бўлган ҳеч бир нарса ҳаром бўлмади».

 Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўй нишонларининг ипини титиб берар эдим. У зот уларни бошқалар билан юборар ва ўзлари ҳалол бўлган ҳолларида қолар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио