Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан умрага чиқдик. Қурайш кофирлари Байтнинг йўлини тўсдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларини сўйдилар ва сочларини олдирдилар».
Бошқа бир ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳсор қилиндилар. Бас, сочларини олдирдилар, аёлларига яқинлик қилдилар ва қурбонликларини сўйдилар. Келаси йили умра қилдилар», дейилган. Бухорий ривоят қилган.
|