Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЭҲСОР, ҚАЗО ВА ФИДЯ ҲАҚИДА - ҲАЖДАГИ ЭҲСОР

Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари етмайдими?! Агар бирингиз ҳаждан ушланиб қолса, Байтни ҳамда Сафо ва Марвани тавоф қилади. Сўнг ҳамма нарсадан ҳалол бўлади. Токи келаси йили ҳаж ва қурбонлик қилгунча ёки қурбонлик топмаса, рўза тутгунча», деди».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Ҳажжож ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг бирор ери синса ёки чўлоқ бўлса, батаҳқиқ, эҳромдан чиқади ва унинг зиммасида келаси йили ҳаж қилиш қолади», дедилар.
Икрима: «Ибн Аббос ва Абу Ҳурайрадан бу ҳақда сўраган эдим, тўғри, дейишди», деди».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Сулаймон ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«ҳаббор ибн Асвад қурбонлик куни келганида Умар розияллоҳу анҳу қурбонлигини сўяётган эди. У:
«Эй мўминларнинг амири! ҳисобни нотўғри қилибмиз. Биз бу кунни Арафа куни деб билган эдик», деди.
Шунда Умар:
«Маккага бориб сен ҳам, сен билан бирга бўлганлар ҳам тавоф қилинглар. Қурбонликни сўйинглар, агар сизларда улар бўлса. Сўнгра соч олдиринглар ёки қисқартиринглар ва қайтаверинг­лар. Қачон келаси йили бўлса, ҳаж қилинглар ва қурбонлик сўйинглар. Ким уни топмаса, ҳажда уч кун ва қайтганида етти кун рўза», деди».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу ҳаж учун чиқди. Макка йўлидаги саҳрога борганида уловини йўқотиб қўйди. Умарнинг олдига қурбонлик куни келди ва унга бўлиб ўтган ҳолни зикр қилди. Шунда Умар:
«Умра қилувчи нима қилиши керак бўлса, шуни қил. Сўнгра эҳромдан чиққан бўласан. Қачон сенга келаси йили ҳажи етиб келса, ҳаж қил ва муяссар бўлганича қурбонлик қил», деди».
Иккисини Имом Молик ривоят қилган ва:
«Ким ҳаж билан умрани қирон қилган бўлса, кейин ундан ҳаж ўтиб кетса, унга келаси йили ҳаж қилиш вожиб бўлади. У ҳаж ва умрани қўшиб қилади ва иккита қурбонлик қилади. Қирони учун бир қурбонлик ва қазо ҳажи учун бир қурбонлик», деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио