Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЖНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб:
«Эй одамлар! Батаҳқиқ, Аллоҳ сизга ҳажни фарз қилди. Бас, ҳаж қилинг!» дедилар.
Шунда бир киши:
«ҳар йилими, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
Бас, у зот ўша гапни уч марта айтгунча жим турдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳа, десам вожиб бўлиб қолар эди ва қодир бўлмас эдингиз. Мен сизни тарк қилган нарсада мени сиз тек қўйинг. Албатта, сиздан олдин ўтганлар саволларининг кўплиги ва анбиёлари ихтилоф қилганлари туфайли ҳалок бўлганлар. Қачон сизга бир ишни амр қилсам, уни қудратингиз етганича қилинг. Қачон сизни бир нарсадан наҳйи қилсам, уни тарк қилинг», дедилар».
Муслим, Насаий ва Термизий ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ақраъ ибн ҳобис:
«Эй Аллоҳнинг Расули! ҳаж ҳар йилими ёки бир мартами?» деди.
«Йўқ. Фақат бир марта. Ким зиёда қилса, нафл бўлади», дедилар».
Абу Довуд, Насаий, Аҳмад ва ҳоким ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳажни ирода қилса, шошилсин», дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
Имом Аҳмад:
«Чунки киши бемор бўлиши, улов йўқолиб қолиши ва узр чиқиб қолиши мумкин» жумласини зиёда қилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким зод ва уни байтуллоҳга элтадиган роҳилага эга бўлса-ю, ҳаж қилмаса, унинг яҳудий ёки насроний ҳолида ўлишининг фарқи йўқ. Бу Аллоҳнинг Ўз китобида «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир» дегани учундир», дедилар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! ҳажни нима вожиб қилади?» деди.
«Зод ва роҳила», дедилар».
Иккисини Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Яман аҳли ҳажга озуқа олмай келишар, биз таваккал қилувчилармиз, дейишар эди. Маккага келгандан сўнг одамлардан тиламчилик қилишга тушишарди. Бас, Аллоҳ таоло: «Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир» (ояти)ни нозил қилди».
Имом Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио