Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЖНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», дедилар».
 
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Умрадан кейинги умра иккисининг орасидаги нарсаларга каффоротдир. ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган

Оиша розияллоҳу анҳо:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Жиҳодни энг афзал амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?» деди.
«Йўқ. Аммо жиҳоднинг афзали ҳажжи мабрурдир», дедилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилган.
Насаийнинг лафзида:
«Лекин жиҳоднинг яхшиси ва гўзали ҳажжи мабрурдир», дейилган.
 
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Албатта, У зот яқинлашиб келади ва улар билан фаришталар олдида фахрланиб: «Анавилар нимани ирода қилдилар?» дейди», дедилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, иккиси худди босқон темир, тилло ва кумушнинг кирини кетказганидек фақирлик ва гуноҳларни кетказади. ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар».
Насаий ва Термизий ривоят қилишган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, албатта, Яъжуж ва Маъжужнинг хуружидан кейин ҳам байтни ҳаж ва умра қилинади», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Масжидул Ақсодан Масжидул ҳаромга ҳаж ёки умра учун эҳром боғласа, унинг аввал-ги-ю, охирги гуноҳлари мағфират қилинади ёки унга жаннат вожиб бўлади», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Можа ривоят қилишган.

Насаийнинг ривоятида:
«Аллоҳнинг меҳмонлари учта: ғози, ҳожи ва умра қилувчи», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта ҳаж қилганлар: икки марта ҳижрат қилишларидан олдин ва бир марта ҳижрат қилганларидан кейин. Ўшанда умра ҳам қилганлар. Олтмиш учта туяни ҳайдаб келганлар. ҳазрати Али Ямандан қолганларини олиб келди. Ўшаларнинг ичида Абу Жаҳлнинг бурнига кумуш ҳалқа тақилган туяси ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни сўйдилар ва ҳар бир туядан гўшт олиб пиширишга амр қилдилар. Унинг шўрвасидан ичдилар».
Имом Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио