Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НИЯТ ВА РЎЗАДОРГА МУСТАҲАБ АМАЛЛАР ҲАҚИДА

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким фажрдан олдин рўзани қасд қилмаса, унинг рўзаси йўқдир», дедилар.
Сунан эгалари, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб:
«ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар.
«Йўқ», дедик.
«Ундоқ бўлса, мен рўзадорман», дедилар.
Сўнгра бошқа бир куни олдимизга келган эдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳийс ҳадя қилинди», дедик.
«Қани, менга кўрсат-чи, рўза ният қилган эдим», дедилар ва ундан едилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар.
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бизнинг рўзамиз ила аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик емагидадир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаийлар.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдик. Сўнгра у зот намозга турдилар», деди.
«Азон билан саҳарлик орасида қанча бор эди?» дедим.
«Эллик оят миқдорича», деди».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Насаий ва Абу Довуд ривоятларида:
«Саҳарлик емагини лозим тутинглар. Чунки у муборак емакдир», дейилган.
Абу Довуднинг бир ривоятида:
«Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик», дейилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар», дедилар».
Ибн Можа, Ҳоким ва Табароний ривоят қилишган.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар», дедилар.
Бешовлари ривоят қилишган.
Абу Довуд лафзида:
«Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган.
Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди» дейилган.

Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб:
«Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши, икковлари ҳам яхшиликка бўш келмайдилар. Бирлари ифтор билан (шом) намозни тезлатади. Бошқаси эса, ифтор билан (шом) намозни ортга суради», дедик.
«Икковларидан қай бири ифторни ва намозни тезлатур?» деди.
«Абдуллоҳ ибн Масъуд», дедик.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилур эдилар», деди. Бошқаси Абу Мусо эди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачонки бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини намоз ўқишдан олдин бир неча ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».
Термизийнинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио