Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲИЛОЛНИ КЎРИШ БИР ОДИЛ КИШИ ГУВОҲЛИГИ БИЛАН ҲАМ БЎЛУР

Ҳусайн ибн ал-Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Макканинг амири хутба қилиб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ибодатларни ойни кўриб қилишни, агар уни кўра олмасак ва икки адолатли шоҳид гувоҳлик берса, уларнинг гувоҳликлари ила ибодат қилишимизни амр қилганлар», деди.
Абу Довуд ва Дора Қутний ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бир кишидан ривоят қилинади:
«Одамлар Рамазоннинг охирги куни ҳақида ихтилоф қилиб қолишди. Шунда икки аъробий келиб қолиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида Аллоҳнинг номи ила кеча кечқурун ҳилолни кўрганликлари ҳақида гувоҳлик бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга оғизни очишга ва эртасига намозгоҳларига ийдга чиқишга амр бердилар».
Абу Довуд ва Аҳмад саҳиҳ санадла ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар ҳилол ҳақида тортишиб қолдилар. Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уни кўрганлигимни хабар қилдим. Бас, у зот рўза тутдилар ва одамларни ҳам рўза тутишга амр қилдилар».
Абу Довуд, Ибн ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Бу ҳадисдан эса, адолатли бир кишининг гувоҳлиги ила Рамазон киргани собит бўлиши, унинг гувоҳлиги ила қабул қилинишини билиб оламиз.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:
«Мен ҳилолни кўрдим», деди.
«Лаа илаҳа иллаллоҳ, деб шаҳодат берасанми?» дедилар.
«ҳа», деди.
«Муҳаммадур Расулуллоҳ, деб шаҳодат берасанми?» дедилар.
«ҳа», деди.
«Эй Билол, одамларга эълон қил, рўза тутсинлар», дедилар.
Сунан эгалари, Ибн ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио