Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РЎЗА ТУТИШНИ БОШЛАШ ВА ТУГАТИШ ҲИЛОЛНИ КЎРИШ ИЛА БЎЛУР

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«То ҳилолни кўрмагунча рўза тутишни бошламаганлар. То уни кўрмагунча оғзи очиқ бўлмаганлар. Агар сизлардан у булутла тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Термизийнинг лафзида:
«Рамазондан олдин рўза тутманглар. У(ой)ни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб очинглар. Агар уни булут тўсиб қолса, ўттиз кунни мукаммал қилинглар», дейилган.
Бухорийнинг лафзида эса:
«Агар сизлардан булутлар тўсилиб қолса, Шаъбонни ўттиз кун мукаммал қилинглар», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса:
«Агар сизлардан булутла тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз уммий умматмиз, ёзмаймиз ҳам, ҳисобламаймиз ҳам. Ой мана бундоқ, мана бундоқ бўлур», дедилар. Яъни бир марта йигирма тўққиз, бир марта ўттиз, демоқчилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бир ойга ийло қилдилар. Йигирма тўққиз кун ўтгандан сўнг эса, эрталаб (ёки кечқурун) кирдилар. Шунда у зотга:
«Сиз бир ой кирмасликка қасам ичган эдингиз?», дейилди. У зот:
«Ой йигирма тўққиз кун (ҳам) бўлур», де-дилар.
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий.
Имом Муслим:
«Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини бир-бирига уч марта, икки марта ҳамма панжаларини, учинчисида эса тўққиз панжани қўшиб кўрсатдилар», деган жумлани зиёда қилган.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки ийд ойлари – Рамазон ва Зулҳижжа нуқсонли бўлмас», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио