Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан садақадан улушни сўраб келди. Бас, у зот: «Албатта, Аллоҳ садақаларда Пайғамбарнинг ва бошқанинг ҳукмига рози бўлмади. ҳаттоки, у (закот) ҳақида Унинг Ўзи ҳукм қилди. Уни саккиз жузга бўлди. Агар сен ўша жузлардан бўлсанг, ҳақингни берамиз», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
|