Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚАБРЛАР ЗИЁРАТИ ВА УЛАРНИНГ АҲЛИГА ДУО ҚИЛИШ

Сулайсон ибн Бурайда ўз отасидан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган. Лафз Термизийники.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга Жиброил келиб:
«Роббинг сени аҳли бақийъга келиб истиғфор айтишингга амр қиладир», деди.
Мен, дейдилар Оиша розияллоҳу анҳо:
«Уларга нима дейман, Эй, Аллоҳнинг Расули?» дедим.
«Ассалому ала аҳли диёрим минал мўминийн вал муслимийн ва ярҳамуллоҳу ал-мустақдимийна миннаа вал мустаъхирийн. Ва иннаа иншааллоҳу бикум лаҳиқуун», деб айт», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ассалому алайкум аҳлиддиёрим минал мўминийна вал муслимийн. Ва иннаа иншааллоҳу бикум лалоҳиқуун. Асъалуллоҳа ланааа ва лакум ал-Офия», дейилган.
Муслим ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага келдилар ва:
«Ассалому алайкум дора қавмин мўминийн. Ва иннаа иншаоллоҳу бикум лоҳиқун», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилинган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина қабрлари ёнидан ўтдилар. Уларга юзлари билан боқиб:
«Ассалому алайкум яа аҳал қубур, яғфируллоҳу ланаа ва лакум. Антум салафунаа ва наҳну биласар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларга масжид ва чироқлари олувчиларни лаънат қилсин», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио