Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАЪЗИЯ ВА ҚАБРЛАР ЗИЁРАТИ ҲАҚИДА

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари У зотга, тезроқ келинг, ўғлим қабзи руҳ бўлмоқда, деб одам юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Салом айтиб:
«Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Унинг наздида ҳар бир нарсанинг ажали белгилангандир. Сабр қилсин ва талаби савобда бўлсин», деб одам юбордилар. У(қиз) қасам ичиб, албатта, келсинлар, деб одам юборди. Бас, У зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъаб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам турдилар. Болани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб келинганда унинг жони мешга ўхшаб пўккиллаб қолган эди. Бас, У зотнинг икки кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди.
«Бу Аллоҳ бандаларининг қалбига солган раҳматидур. Аллоҳ фақат раҳимлик бандаларигагина раҳм қиладир»-дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Абдурраҳмон ибн Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонларга мусийбатларида уларга мен туфайли етган мусийбат, таъзия бўлсин», дедилар».
Имом Молик ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаъфарнинг ўлими хабари келганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаъфарнинг аҳлига таом қилиб беринглар. Уларни машғул қиладиган нарса келиб қолди», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким мусийбатдаги одамга таъзия изҳор қилса, унга ўша мусийбатзодага берилган ажрча ажр берилади», дедилар».
Термизий, Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилинган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио