Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚАБР САВОЛИ ВА АЗОБИ ҲАҚИДА

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон мўмин қабрида ўтқазилса, унга келинади. Сўнгра, ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳи, деб шаҳодат келтиради. Ана ўша Аллоҳнинг «Аллоҳ иймон келтирганларни ҳаёти дунёда ва охиратда субутли сўз ила собит қилади», деганидир», дедилар».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, банда қачон қабрига қўйилсаю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг ковушлари таққиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтказишади ва:
«Бу одам ҳақида – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – нима, дер эдинг?» дейишади. Мўмин бўлса:
«Шаҳодат бераманки, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир», дейди.
«Дўзахдаги ўрингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди-дейилади унга. У икковини ҳам кўради. Аммо кофир ёки мунофиққа эса:
«Бу одам ҳақида нима дер эдинг?» дейилади.
«Билмадим, одамлар айтадиган нарсани айтар эдим», дейди. Бас Унга:
«Билмадинг ҳам, (билганларга) эргашмадинг ҳам», дейилади ва темирдан бўлган гурзи билан бир уриладики. Шунда шундоқ ҳам қичқирадики, инсу жиндан бошқа ҳамма эшитади», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан сўнг:
«Албатта, мен ўзимга кўрсатилмаган ҳар бир нарсани ушбу маконимда кўрдим. Ҳатто, жаннат ва дўзахни ҳам. Менга сизлар, албатта, қабрларингизда Масийҳи дажжолнинг фитнасичалик ёки шунга яқин фитнага учрашларига ваҳий қилинди.
«Бу одам ҳақида қандоқ илминг бор?» дейилади.
Мўмин ёки аниқ ишонган одам:
«У Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддир. Бизга очиқ-ойдин баёнотлар ва ҳидоят ила келди. Биз унинг (чақириғига) жавоб бердик ва унга эргашдик. У Муҳаммаддир», деб уч марта айтади. Шунда унга:
«Солиҳ ҳолингда ухлайвер. Биз сени унга қаттиқ ишонишингни билар эдик», дейилади.
Аммо мунофиқ ёки шубҳали киши эса:
«Билмайман. Одамлар бир нарса деганини эшитувдим. Ўшани айтганман», дейди», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз ўлса, эртаю кеч унга ўрни кўрсатиб турилади. Агар аҳли жаннатдан бўлса, аҳли жаннатдан. Агар аҳли дўзахдан бўлса, аҳли дўзахдан. Ва унга:
«Аллоҳ, сени қиёмат куни қайта тирилтиргунча манаву сенинг ўрнинг бўлади», дейилади», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамабр соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва:
«Албатта, икковларини азобланмоқдалар. Катта нарса учун азабланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири чақимчилик қилиб юрар эди. Бошқаси бўлса, сийдигидан покланмас эди», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Сийдигидан тўсинмас эди», дедилар. Сўнгра, бир хўл шохни олиб, иккига бўлиб ҳар бирини биттадан қабрга санчиб қўйдиларда:
«Шоядки, иккови қуругунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган ҳадисда:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода, «Эй, бор Худоё! Сенинг ила қабр азобидан дўзах азобидан тириклик ва ўликлик фитнасидан ва Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», дер эдилар», дейилган.

Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси Ҳониъдан ривоят қилинди:
«Усмон қачон қабр устига келса йиғлар, ҳатто сақоллари хўл бўлиб кетарди.
Бас, унга:
«Жаннат ва дўзахни зикр қиляпсанми? Йиғлама. Шунга йиғлайсанми?» дейилди. Шунда у:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, албатта, қабр охиратнинг манзилларидан аввалгисидир. Ундан нажот топса, ундан кейингилари ундан осондир. Агар ундан нажот топмаса, ундан кейингиси, ундан кўра шиддатлидир», деганлар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қанча даҳшатли манзара кўрган бўлсам, қабр ҳаммасидан кўра даҳшатлироқдир», деганлар», деди».
Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминнинг руҳи, то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар».
Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрдан овоз эшитдилар ва:
«Бу қачон ўлган?» дедилар.
«Жоҳилиятда ўлган», дейишди. У зот бундан енгил тортдилар ва:
«Агар, дафн қилмай қўйишингиз бўлмаганида, сизга қабр азобини эшитдиришини сўраб Аллоҳга дуо қилар эдим», дедилар»
Насаий ва Муслим ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мана бу унинг учун Арш ҳаракатга келган, унга осмоннинг эшиклари очилган, унга етмиш минг фаришта ҳозир бўлган одамдир. Батаҳқиқ, у ҳам бир марта сиқилди. Сўнгра уни қўйиб юборилди», дедилар».
Бу жойда Насаий ва «Фазилатлар» бобида Бухорий, Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио